Республика штаби 29-июлда ўлкада коронавируснинг 930 янги ҳолати аниқланганини маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 528;
- Чуй вилоятида — 142;
- Жалолобод вилоятида — 67;
- Иссиқкўл вилоятида — 57;
- Боткен вилоятида — 56;
- Ўш вилоятида — 43;
- Норин вилоятида — 17;
- Талас вилоятида — 16;
- Ўш шаҳрида — 4.
Ўтган суткада 1 450 бемор соғайиб, 13 киши вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 161 015га етди. Касалликдан 141 499 бемор соғайиб, 2 306 киши вафот этди.
Бугунги кунда 3 746 бемор даволанмоқда, 12 164 киши эса уй шароитида даволаняпти.