28 июлда коронавируснинг янги 996 ҳолати аниқланди. Унинг ичида лаборатория тасдиқлагани — 823, клиник-эпидемиология тасдиқлагани — 173. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 603;
- Чуй вилоятида — 126;
- Боткен вилоятида — 58;
- Жалолобод вилоятида — 92;
- Иссиқкўл вилоятида — 56;
- Ўш шаҳрида — 9;
- Ўш вилоятида — 26;
- Норин вилоятида — 14;
- Талас вилоятида — 12.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 160 085га етди.
Охирги суткада 1 723 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 1 213, Чуй вилоятида — 184, Ўш шаҳрида — 68, Ўш вилоятида — 54, Талас вилояти — 9, Иссиқкўл вилоятида — 28, Жалолобод вилоятида — 79, Баткен вилоятида — 69, Норин вилоятида — 19 бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 140 039 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 3 928 бемор даволанмоқда. Улардан 1 036 киши оғир, 202 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 10 899 киши даволанмоқда.
Охирги бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 5 067 .
Бундан ташқари, охирги суткада Бишкек шаҳрида — 8, Чуй вилоятида — 3, Жалолобод ва Баткен вилоятларида — биттадан COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 275 киши вафот этди.
Бир кеча-кундузда 22 тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани хабар қилинди. Бишкек шаҳрида — 8, Жалолобод, Баткен, Иссиқкўл вилоятларида иккитадан, Чуй вилоятида — 7, Талас вилоятида — 1 ходим COVID-19га чалинган. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 6 400га етиб, улардан 5 725 ходим соғайди.