Пора олишда гумонланган Бишкекнинг вице-мэри МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилди

36

Бишкекнинг Биринчи май туман судининг 27-июлдаги қарори билан пойтахтнинг вице-мэри Азамат Сагиндик ўғли МХДҚнинг ТИЗОсига киритилди. Маълумотни «Клооп»га суднинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Бишкекнинг вице-мэри 25-сентябргача қамоқда бўлади.

МХДҚ ходимлари Азамат Сагиндик ўғлини 25-июлда қўлга олган. У йўлнинг бўйича жойлашган савдо марказини сақлаб қолиш учун кафенинг эгасидан тўққиз минг доллар пора олганликда гумон қилинмоқда.

МХДҚ билдиришича, бу ишга алоқадорликда аввалроқ қўлга олинган муниципалитетнинг ходими Сагиндик ўғлига қарши кўрсатма берган.

Азамат Сагиндик ўғли пойтахтнинг вице-мэри хизматига 2020-йилнинг декабрь ойида тайинланган. Бунгача у Бишкек мэриясининг ердан фойдаланиш ва қурилиш бошқармасининг бошчиси, ер ресурслари бошқармасининг бошчиси бўлиб ишлаган.

Азамат Сагиндик ўғли шаҳарнинг вице-мэри сифатида шаҳар қуриш, архитектура ва ер масалаларига жавобгар бўлган.