2020 йилдаги парламент сайловига қатнашган партияларнинг ҳаммасига гаровга қўйган пуллари қайтарилади. Бу ҳақда «Клооп»га МСКдан билдиришди.
«Ҳозир ҳужжатларни тайёрлаяпмиз. Аниқ куни ҳозирча номаълум, бироқ гаров пуллари қайтарилади», — дейишди МСКдан.
Комиссиянинг аъзоси Тинчтик Шайназаров 24.kgга берган интервьюсида билдиришича, сайловда оммавий қонунбузарликларга айрим партияларнинг ҳаракатлари сабаб бўлгани судда исботланмагани сабаб, партияларнинг барига гаров пуллари қайтарилади.
«Бунинг устига расмий турда натижасини чиқарган эмасмиз, шу сабаб ўша вақтда амалда бўлган сайлов қонунига мувофиқ, 7% овоз ололмай қолган партияларга пулларини қайтариб беришдан бош тортишга ҳаққимиз йўқ. Барча 16 сиёсий бирлашма пулларини олади», — деб тушунтирди Шайназаров.
2020 йилдаги парламент сайловига қатнашишнинг гарови 5 млн сомни тузган. Олдин «Реформа» партияси МСКга мурожаат қилган. Билдирувда сиёсий бирлашма агар МСК гаровни қайтармаса судга беришини айтган. Партия гаров пулини краудфандинг орқали йиғган.
«Биз шахсий манфаатимизни кўзлаб бу пулларни олиш учун курашмаяпмиз. Сайлов ҳақидаги қонунга кўра, бу 5 миллион сом уларни берган фуқароларга ва ташкилотларга қайтариб берилади. Бизга бу пулларни йиғишга ёрдам қилганларнинг ҳар бирига бир сомигача ўз пулларини қайтариб олишади», — деб билдиришган партиядан.
Шунда МСК қонун бўйича пулларни қайтариб беролмаслигини, бироқ бу масалани ҳал қилишга ҳаракат қилишини билдирган.
2020 йилдаги парламент сайлови
2020 йилнинг 4 октябрида ўтган парламент сайлови кўплаган қонунбузарликлар билан бўлган. Ўлка бўйича сайловчиларни оммавий ташиб келиш, овоз сотиб олиш, маъмурий ресурсдан фойдаланиш, форма №2 орқали оммавий рўйхатга олиш каби кўришлар бўлган.
«Клооп»нинг кузатувчилари сайлов участкаларида минглаган қонунбузарликларни қайд этишган.
МСК эълон қилган натижа бўйича, Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига ўша вақтдаги ҳукуматга яқин бўлган «Биримдик», «Мекеним Кыргызстан» ва «Кыргызстан» партиялари ўтган.
Шу куни кечда қирғизистонликлар сайлов натижасидан норози бўлиб митингга чиқишган. Митингда ҳуқуқ тартибот органи ходимлари билан норозилик акциясига келганлар ўртасида тўқнашув бўлиб, натижада Оқ уй босиб олинган.
Тартибсизлик вақтида митингчилар собиқ президент Алмазбек Атамбаевни, собиқ бош вазир Сапар Исаковни ва собиқ депутат Садир Жапаровни қамоқдан бўшатган.
Кейин Жапаров ўзини бош вазир деб эълон қилиб, бир қанча депутатлар уни қўллаб беришган. Бироқ фаоллар билан бошқа депутатлар бунга қарши бўлиб, Жапаровнинг тайинланишини легитимсиз деб аташган.
Бироқ шунга қарамай 10 октябрда олтинчи чақирилишнинг депутатлари тайинланишнинг легитимлигини таъминлаш учун кворум йиғиб, Жапаровни ҳукумат раҳбари хизматига сайлашган.
Премьерлик хизматига киришган Жапаров давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг истеъфосини талаб қилишини билдирган. Кўп ўтмай, 16 октябрда Жапаров президент вазифасини бажарувчи бўлган. Сабаби Жээнбеков истеъфога чиқиб, парламент спикери Канат Исаев давлат раҳбари вазифасини бажариш ваколатидан бош тортган.
Кейин Жапаров ўлканинг бошқарув формасини танлаш бўйича референдум ва президентлик сайловини ўтказиб, иккисида ҳам ғолиб бўлган. Шу куни сайловчилар президентлик бошқарув формасини танлашган.