Соғлиқни сақлаш вазири Қирғизистон коронавируснинг учинчи тўлқинидан ўтганини айтди

223

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев 24.kg нашрига берган интервьюсида Қирғизистон коронавируснинг учинчи тўлқинидан ўтганини билдирди.

Бейшеналиевнинг айтишича, юқтиришнинг янги ҳолатлари пасайиб бормоқда, бу аҳолини эмлаш асосида ҳам камаяди.

«Болалар сентябрда аввалгидай мактабга бориб ўқиши учун эмлашни тезлаштиришимиз керак. Янги куч берувчи усулларни топяпмиз. Масалан, вакцина олганларга бонус берилади — 10 гигабайт интернет», — деди Бейшеналиев.

Унинг айтишича, ҳозирда муассаса кафе ва ресторанлар билан вакцина олганларга чегирма бериш ҳақида сўзлашувларни олиб бормоқда.

«Жамоат овқатланиш жойлари бундай ҳаракатларга рози. Сабаби улар ҳам ишини аввалги тартибда давом эттиргиси келади», — деб қўшимча қилди вазир.

Агар ўлканинг барча аҳолиси эмланса, Қирғизистонда тўртинчи тўлқини бўлмай қолиши мумкинлигини қўшимча қилди вазир. Қирғизистонда коронавируснинг учинчи тўлқини юқори чўққига келганини Бейшеналиев 12-июль куни парламентда айтиб, ойнинг охирида касаллик пасаяди деб тахмин қилган.

Ўлкада коронавируснинг учинчи тўлқини июннинг ярмида бошланган — унда ҳукумат ҳар куни 1000дан ортиқ одам юқтиргани маълум бўлган.

Бироқ республикада икки кун кетма-кет коронавируснинг 1000га етмаган ҳолати қайд этилмоқда.

11-июлда Қирғизистонга млндан ортиқ доза Sinopharm хитой вакцинаси келгандан кейин фуқаролар эмлашдан ўта бошлади. Бунгача эмлаш темпи паст бўлган — аҳолининг 1,5% вакцина олган.

Қирғизистонда мартдан бошлаб умумий вакцинанинг биринчи дозаси 355 минг кишига қилинди, иккинчи дозасини 108 минг одам олди.

Республика штабнинг маълумотига кўра, пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавирус 158 120 кишида аниқланди. Шундан бери 2 261 бемор вафот этди.