ФҲВнинг матбуот хизмати Чирпикти қишлоғидаги Балиқчи — Ананево — Қоракўл йўлида йўл ҳалокати содир бўлганини маълум қилди — «Тоёта-Раф4» ва «Тоёта-Ярис» машиналари тўқнашган.
Муассасанинг маълумотига кўра, йўл ҳалокатида бир аёл ҳалок бўлиб, уч киши жабрланган. Уларнинг шахси аниқланмоқда.
Воқеа бўлган жойга Иссиқкўл туманидан уч қутқарувчи борган. Улар жабрланганларни машинадан чиқариб, тиббиёт ходимларига ўтказиб беришган. Вафот этган қизнинг жасади ИИВ ходимларига берилди.
Одам ўлимига олиб келган йўл ҳалокатларининг сони ортганига президент Садир Жапаров эътибор қаратиб, у ИИВ раҳбари Улан Ниязбековга йўлларни назорат қилиш ва олдини олиш ишларини кучайтиришни топширган.
Шундан сўнг Ниязбеков ЙҲХТББ билан Бишкекнинг патруль милициясининг ишини танқид қилган. Вазир уларга уч муддатда ишлаш топшириғини бериб, қисқа вақтда натижа кўрсата олмаган етакчиларни «ишдан бўшатишга» мажбур бўлишини айтган.
Охирги бир неча кунда Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида одамлар ҳалок бўлган бир неча воқеалар бўлган. 22 июлда Чуй вилоятининг Кемин туманида ҳалокат сабаб олти киши ўлган. Милиция тўқнашган икки машинанинг бирини ҳайдовчиси маст ҳолда бўлганини билдирган.
Шу куни, 22 июлда Чирпикти қишлоғидаги Балиқчи — Ананево — Қоракўл автойўлида ҳам икки машина тўқнашган — ҳайдовчиларнинг бири маст ҳолда бўлган. Йўл ҳалокати натижасида беш одам ҳалок бўлиб, яна 10 киши жабрланган.