Президент Садир Жапаров ва МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев табиат қўйнида қучоқлашиб суратга тушди. Суратларни Ташиевга қарашли деб айтилаётган «Регион» телеканалининг бош директори Ўткурбек Рахманов эълон қилди.
У сурат остида «Ырыс алды — ынтымак» (ўзбек тилига «Бахт иттифоқда» деб таржима қилиш мумкин) деб ёзган.
Бунгача бир қатор ОАВларида Жапаров билан Ташиевнинг ўртасида фикр келишмовчилик юзага келгани ҳақида маълумот берган.
Бундан ташқари, собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Тилек Токтогазиев президент билан МХДҚ раиси ҳукуматни бўлишолмаяпти деб айтган.
Токтогазиев Жапаров билан Ташиев келишиб бири сиёсатдан кетиши керак, акс ҳолда «икки дўст икки девга айланиб» Қирғизистондаги бошқарув системасини тўлиғи билан йўқ қилиши мумкин деб ёзган.