Бишкекнинг Биринчи май туман суди 15-июлда парламентнинг собиқ депутати Исхак Пирматовнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириб, уни ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатди. Бу ҳақдаги маълумотни «Клооп»га туман судининг мастбуот хизмати тасдиқлади.
Туман судидан Пирматов Бош прокуратуранинг бошқарманинг катта прокурори билан ҳамкорлик бўйича шартнома тузганини билдиришти.
Пирматовнинг қўлга олиниши
Собиқ депутат Исхак Пирматов «Қумтўр» лойиҳасини амалга оширишдаги коррупция факти бўйича 31-майда МХДҚ томонидан қўлга олинган. Биринчи май туман суди 2-июнда этиёт чорасини кўриб чиқиб, 31-июлгача МХДҚнинг тергов қамоғида қолдирган.
Исхак Пирматовнинг адвокати Тимур Карабаевнинг айтишича, Пирматовни 2012-йили парламентда депутат бўлганда «Қумтўр»ни миллийлаштириш бўйича қонун лойиҳасини ўтишига йўл бермаган деб гумон қилишмоқда. Қонун лойиҳаси ўша вақтда депутат бўлган Садир Жапаровга тегишли бўлган.
13-июлда бир қанча оммавий ахборот воситалари ўз манбаларига таяниб Пирматов МХДҚнинг қамоғидан «Бикард» хусусий клиникасига ўтказилганини ёзишган.
«Қумтўр» бўйича сўроқ ва қўлга олишлар
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиев Жогорку Кенешнинг 17-майдаги навбатдан ташқари йиғинида Қумтўр конига боғлиқ тўрт иш судгача текширувга олинганини билдирган. Бир иш «Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг раҳбариятига боғлиқ, қолган уч иш ўша вақтда масъул хизматларда ишлаган кишиларнингжиноятлари.
Кейинчалик бир қанча муаммоли саволлар, сиёсатчилар ва депутатларни қўлга олиш бошланган: улар «Қумтўр» конини қазиш бўйича лойиҳани амалга оширишдаги коррупцияда гумон қилинмоқда. Асосан, собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов, собиқ собиқ депутатлар Исхак Пирматов билан Талантбек Узакбаев қўлга олинган.
Бундан ташқари, Қирғизистоннинг қочқин президентлари Курманбек Бакиев билан Аскар Акаев қидирувга берилган. Шунингдек Бакиевнинг ўғли Максимга ва конни ишлатиш шартномасига алоқадор бир қанча собиқ амалдорларга қидирув эълон қилинган.
«Қумтўр» иши бўйича собиқ премьер-министр Темир Сариев, парламентнинг собиқ спикери Дастан Жумабеков, собиқ депутат Максат Сабиров ва Рискелди Момбеков ҳам МХДҚда сўроқ қилинган.