Ўш: Абдураимов лавозимда кўтарилиб, ўрнига собиқ депутат Зиядин Жамалдинов келди

261
Жарасул Абдураимов ва Зиядин Жамалдинов

Ўш вилоятининг бошчиси Жарасул Абдураимов Иқтисод ва молия вазирининг ўринбосари бўлиб тайинлангани сабаб ишдан четлатилди. Президентнинг вилоятдаги мухтор вакили бўлиб собиқ депутат Зиядин Жамалдинов тайинланди.

22-июлда президент Садир Жапаров етти вилоятга ўз вакилларини тайинлади. Абдураимовдан бошқа барча вилоят бошчилари ўз ўринларида қолди. Бунгача Жапаров вилоят раҳбарларини ўзига бўйсундирган фармонни имзолаган.

Зиядин Жамалдинов ким?

Жамалдинов 55 ёшда, Ўш вилоятининг Новқат туманида туғилиб ўсган. Давлат хизматидаги карьерасини 1994-йили Ўш вилоятининг солиқ полиция хизматининг ваколатли опери сифатида бошлаган.

2003-йили Ҳақиқатчи аппаратининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили бўлиб тайинланган. 2005-йили Жогорку Кенешнинг учинчи чақирилишида депутат, Конституциявий қонунлар, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари бўлган.

2010-йили парламентнинг тўртинчи чақирилишида «Ак-Жол» партиясидан депутат бўлиб, Сув хўжалиги ва мелиорация бўйича давлат қўмитасининг раиси бўлиб тайинланган. 2015-йилдан бошлаб 2020-йилгача Бюджет ва молия бўйича қўмита раисининг ўринбосари бўлган.

У парламентнинг олтинчи чақирилишига 2015-йили «Онугуу-Прогресс» партияси билан келган. Мандатини ўтган йили октябрда ўтиб, натижаси бекор қилинган парламент сайловига қатнашиш учун топширган. Сайловга «Бутун-Кыргызстан» партияси билан келган.