Рўйхат: Садир Жапаров вилоятлардаги мухтор вакилларини тайинлади

Сурат: президентнинг матбуот хизмати

Президент Садир Жапаров вилоятлардаги мухтор вакилларини тайинлади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати 22-июлда билдирди. Жапаров Ўш вилоятининг бошчисини алмаштирди. Қолган вилоят вакиллари алмашган эмас.

Президентнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили бўлиб Зиядин Жамалдинов тайинланди. Жарасул Абдураимов молия ва иқтисод вазири Акилбек Жапаровнинг ўринбосари бўлиб тайинланди.

Бакитбек Нарбеков — президентнинг Талас вилоятидаги мухтор вакили;

Эркин Тентишев — Чуй вилоятининг вакили;

Абдикарим Алимбаев — Баткен вилоятининг мухтор вакили;

Сабиркул Ашимбаев — Норин вилоятининг мухтор вакили;

Мирбек Кожоев — Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакил;

Абсаттар Сиргабаев — президентнинг Жалолобод вилоятининг мухтор вакили бўлиб тайинланди.

16-июлда давлат раҳбари Садир Жапаров «Қирғиз Республикаси Президентининг вилоятдаи мухтор вакили ҳақидаги» фармонни имзолади.

Унга кўра, ҳукуматнинг вилоятлардаги мухтор вакиллари институти президентнинг мухтор вакиллари институти бўлиб қайта тузилади. Шунингдек, ҳукуматнинг мухтор вакиллари ижройи ҳукуматни бошқарган президентга, министрлар кабинетининг раисига бўйсунади.