Ўш шаҳрининг «Сулаймон-Тоо» марказий масжидида 20-июлда Қурбон ҳайити муносабати билан ҳайит намозини 7 минг нафарга яқин киши ўқиди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизматидан билдирилди.
Ҳайит намози Ўшнинг мэри Таалайбек Сарибашов, Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг жанубий ҳудуд бўйича етакчиси Исакбай Мурзабеков ҳамда диний ходимлар шаҳар турғунлари билан бирга ўқиди.
Бундан ташқари ҳайит намози шаҳардаги 41 масжидда ўқилди.
15-июлда Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси эпидемиологик вазият сабабли ҳайт намози майдонларда ўқилмаслигини билдирган. Муфтият диний тадбирлар масжидлардагина ўтказилишини айтган.
Қурбон ҳайити байрамининг намози ўтган йили ҳам масжидлардагина ўқилган — ўшанда коронавируснинг биринчи тўлқини куч олган эди.
Қурбон байрами — Рамазон ҳайитидан кейин 70 кундан сўнг нишонланувчи қурбонлик қилиш байрами. Бу куни дунё юзидаги мўмин мусулмонлар байрам намозига тўпланишади. Қирғизистонда эса 20-июль дам олиш куни деб эълон қилинган.
Дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти 14-июлда дунёда COVID-19нинг учинчи тўлқини бошланганини хабар қилган. Охирги суткада Қирғизистонда коронавирус 1 291 кишида аниқланиб, 10 нафар бемор вафот этди.