Республика штаб 17-июлда ўлкада коронавируснинг 1 364 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 38 нафар тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 778 (15 ходим);
- Чуй вилоятида — 205 (тўрт медик);
- Баткен вилоятида — 116 (тўққиз ходим);
- Жалолобод вилоятида — 85 (етти ходим);
- Иссиқкўлда — 51;
- Ўш вилоятида — 48 (икки ходим);
- Ўш шаҳрида — 33;
- Норин вилоятида — 24 (бир ходим);
- Талас вилоятида — 24.
Шунингдек ўтган суткада 1 135 бемор соғайиб, 11 киши вафот этди — уларнинг олтиси Бишкек шаҳрида, учтаси Баткен, Норин ва Жалолобод вилоятларида биттадан.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 147 минг 656га етди. Касалликдан 124 минг 58 бемор соғайиб, 1 315 киши вафот этди.
Бугунги кунда 4 763 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасидан 200 кишининг аҳволи ўта оғир. Бундан ташқари, 15 469 киши уй шароитида даволанмоқда.