Бизнес-ҳақиқатчи: Янги кодекслар қабул қилинса мамлакатда сармоя иқлими ёмонлайди

236

Бизнес-ҳақиқатчи Робин Орд-Смит янги Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларини қабул қилиш ўлканинг тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини сусайтиради деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у парламентнинг профил қўмитасининг 14-июлдаги йиғинида билдирди.

«Бу таклифлар ҳозир айтилаётган шаклда қабул қилинса, унда бизнес вакилларида уларга аввалгидан ҳам кўпроқ босим қилингандай туюлиши мумкин деб хавотирланяпман. Аниқроғи, менинг хавотирим тадбиркорлик фаолияти декриминаллашиши керак деган масалага боғлиқ», — деб билдирган бизнес-ҳақиқатчи.

Бундан ташқари, у кодекслар ҳозирги шаклда қабул қилинса, бизнес жамоатчиликда президентнинг тадбиркорликни қўллаш ҳақидаги фармони бажарилмай қолади деган гумон пайдо бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Бош прокурор Курманкул Зулушев бизнес-ҳақиқатчи «сиёсий баёнот» қилаётганини, таклиф қилинган кодекслар амалдаги кодексларга нисбатан «ҳар томонлама гуманлаштирилган» деб жавоб берди.

«Сизлар юқорида агар кодексларнинг шу редакцияси ўтадиган бўлса, бизнес-жамоатчиликка хавф туғилади деяпсизлар. Ҳурматли парламент тингловининг қатнашчилари, сизлардан бизнес жамоатчиликни қўрқитманглар деб илтимос қиламан. Президентнинг сиёсатини қўллаб, президентнинг топшириғи билан бу кодекслар ёзилмоқда. Президентнинг топшириғи билан Бош прокуратурада бизнесни ҳимоя қилиш бўйича бошқарма тузилди, яқинда давра суҳбати ўтказамиз. Бизнес-ҳақиқатчини, ассоциацияларни чақириб, келажакдаги режаларни муҳокама қиламиз. Ҳозир ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ноқонуний текширса, биз жиноий иш қўзғаб, ҳозир тергов давом этмоқда»,— деб билдирди бош прокурор.

Робин Орд-Смит бош прокурорнинг «сиёсий маънода” айтдингиз деган билдирувига қўшилмади. Бизнес-ҳақиқатчининг институти «сиёсий орган эмаслигини» таъкидлади.

Бунга жавобан Зулушев бизнес-ҳақиқатчи институти сиёсий орган бўлмагани билан «жамиятда ўрни ва мақоми борлигини» айтди.

Шундай бўлса ҳам, бош прокурор бизнес-ҳақиқатчининг таклифларини кодексларни ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳ инобатга олишига ваъда берди.