Энергетика вазирлиги: 2021-йили электр энергиясига бўлган нарх ўзгармайди

235

Энергетика ва енгил саноат вазири Доскул Бекмурзаев 2021-йили электр энергиясига бўлган нарх ўзгармаслигини билдирди. Бунгача энергетика вазирлиги 1-сентябрдан бошлаб янги тариф киритишни режалаштирган эди.

Вазирнинг айтишича, электр энергиясига бўлган янги тариф сиёсати келаси йилдан бошлаб киритилади. Бундай қарор президент Садир Жапаров билан учрашгандан кейин қабул қилинганини билдирди.

«Президент келаси йили маошни, пенсия, ёрдам пулни кўпайтирмагунча аҳолига электр энергиясининг тарифини кўпайтирамиз деди. Шу сабаб янги йилдан кейин маош, пенсия, ёрдам пуллари кўтарилгандан кейин инфляциянинг даражасига қараб апрель ойидан сўнг янги тариф сиёсатини киритишга ҳаракат қиламиз», — деб билдирди министр «Азаттык»қа берган интервьюсида.

Электр энергиясига бўлган янги тарифлар

Электр энергиясига бўлган тарифни қайта кўриб чиқиш кераклигини амалдаги ҳукуматдагиларнинг орасидаг биринчи Садир Жапаров ўзи айтган.

Ҳозирда абонентлар агар ойига 700 кВт/соатгача фойдаланса 1 кВт/соати учун 77 тийиндан тўлашади. Бу чекловдан ошганда ҳар бир киловатт учун улар 2 сом 16 тийиндан тўлашади.

Апрелда президент энергетика тармоғида кризисдан чиқиш учун электр энергиясининг тарифини қайта кўриб чиқиш кераклигини айтган. Жапаровнинг таклифи бўйича абонентларни уч категорияга бўлиш таклиф қилинган: кам таъминланган, тоғли туманлар ва яшаш шароити яхши турғунлар. «Ҳаёти ночор,кам таъминланган оилаларга 74 тийин қилиб, чекловни бекор қилайлик деган таклиф бор. Ҳозирда кам таъминлаган 110 минг оила бор. Тоғли ва яшаша шароити оғир узоқ туманларга 1 сом 04 тийиндан бериб, чекловни умуман бекор қилайлик деган таклифлар бор. Турмуш шароити ёмон бўлмаган оилаларга 1 сом 48 тийиндан сотиш таклиф қилинмоқда», — деган Жапаров.

15-июнда энергетика вазирлиги ўлкада электр энергиясининг, иссиқлик ва иссиқ сувнинг тарифини кўтаришни таклиф қилишган.

Аҳоли учун тарифларни «электр энергияси учун ҳисобларга тўлашда аҳолининг кутилмаган иқтисодий қийинчиликларга дуч келишини олдини олиш мақсадида» секин-асталик билан кўтариш таклиф қилинмоқда.

Ҳукумат аҳоли учун 1 сом 9 тийин миқдоридаги умумий тариф ўрнатиш режалаштирилган. Ўша вақтда ҳукумат тоғли ҳудудда яшаган аҳоли учун қишга ҳам, ёзга ҳам чекловлар бўлмайди. Сув танқислиги сабаб аҳолининг асосий қатламларига қиш фаслида 1000 кВт/ соат лимит қўйиш таклифи айтилган.

2023-йили аҳоли учун тарифни 1,48 сомга кўтаришни режалаштиришган.

Кейин инфляцияга мослаб ўзгартириш таклифи айтилган.

Кўп ўтмай бир қанча депутатлар министрлар кабинетининг раиси Улукбек Мариповга мурожаат қилиб, 1-августга режалаштирилган электр энергиясига бўлган тарифни оширишни ортга жилдиришни сўрашган. Ўн депутатнинг Мариповга мурожаатида тарифларни ошириш «ижтимоий бўлинишга ва йирик ишлаб чиқариш ишхоналарининг ёпишига» олиб келиши мумкинлиги айтилган. Марипов томондан ҳеч қандай жавоб бўлмаган.