Садир Жапаров барча вазирликларга ходимларини эмловдан ўтказишни топширди

290

Президентнинг матбуот хизмати Садир Жапаров 12 июлда COVID-19 касаллигига қарши курашиш бўйича Республика штабига аҳолини эмлашни тезлаштиришни топширганини маълум қилди.

Жапаров ўлкадаги эпидемиологик вазиятни яхшилаш ва аҳолини коронавирусга қарши иммунитетини ишлаб чиқиш мақсадида шундай топшириқ берган.

Президент ўзининг маъмуриятига, министрлар кабинетига, давлат органларига, бундан ташқари вилоятлардаги мухтор вакилликларга ва қишлоқ ҳукуматларининг етакчиларига ўз ходимларини эмлашдан ўтказишни таъминлашни топширди. Шунингдек кўрсатма соғлиқни сақлаш ва билим бериш вазирлигига айтилди.

«Барча конфессияларнинг диний ходимларига, жамоат овқатланиш жойлари, савдо, хизмат кўрсатиш, транспорт, банк ходимларига ва бошқа одамларга оммавий турда тўпланувчи ишхоналарнинг ходимларига вакциналарни олиш таклиф қилинади», — деб айтилган билдирувда.

Қирғизистонда эмлаш кампанияси 2021 йилнинг март ойида бошланган. Бироқ бу орада давлат органлари аҳолини эмлашдан ўтказиш тегишли даражада олиб борилмаганини тан олишган.

Июннинг охирида министрлар кабинетининг йиғинида Улукбек Марипов соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолини эмлаш бўйича ишини танқид қилган. У муассаса препаратларни олиб келиш ва шартнома тузиш ишларини ортиқча чўзаётганини таъкидлаган.

Бундан ташқари ҳукумат Хитойда ишлаб чиқарилган Sinopharm вакцинасининг иккинчи партиясини бир ойдан ортиқ кутган. У 11 июлда ўлкага олиб келинган. Шу куни Бишкекдаги «Ала-Тоо» майдонида COVID-19га қарши вакцина олувчи пунктлар ташкил қилинган.

Вакцинанинг иккинчи партиясида 1 млн 150 минг доза бор, унинг бир қисми бюджетдаги маблағга сотиб олинса, 150 минг дозани гуманитар ёрдам қатори Хитой томон берган.