«Қора пиар». Шайлообек Атазов Инандининг адвокатига жавоб берди

271
Шайлообек Атазов

Депутат Шайлообек Атазов унинг «Орхан Инандининг ўғирланишига алоқаси бўлиши мумкин» деган маълумотни фейсбук саҳифасида «қора пиар» деб атади. У Инандининг адвокати Таалайгул Токтакунова «мен ҳақимда эртакларни ёзибди» деб билдирди.

Шунингдек Атазов ўзининг болалари «Сапат» лицейида билим олишини таъкидлаб, «болаларимга билим берган домлани мен қандай ўғирлайман» деб савол берди.

«Йўқолган биринчи кунларидан бошлаб митингларга чиқиб, сессияда «оға билим беришга катта ҳисса қўшган инсон, уни топиш керак» деб сўзламаганман. Қора пиар уюштирганларнинг бу бўйича маълумоти йўқ бўлиб қолибди!» — деб ёзди Атазов.

У «қора пиар»нинг ортида «фоҳиша депутатлар, қайсидир давлатнинг элчилари, қайсидир министрлар» туради.

Инандининг адвокати ўқитувчини «пойлаб юрган одам» деган спортчи Арсен Айилчиевни Атазов билан бир дастурхонда ўтирган суратлари бор бўлгани сабаб парламентарийдан гумон қилган эди — сабаби Инандини пойлаб юрганда видеорегистраторга тушиб қолган киши билан Атазов ўхшаш. Шунингдек унинг футболкаси ҳам ўхшаш бўлган.

Бироқ Атазов «кишиларни футболкасига қараб ўхшатиш саводсизлик» деди. Атазов танишининг номини очиқлмади.

«Орхан Инанди ҳозир Туркияда бўлса, бу суратдаги боланинг қандай алоқаси бор? Инандини Туркиянинг махсус хизмати олиб кетган деб турк маълумот манбалари хабар бермоқда. Суратдаги бола қирғиз», — деди у.

Бироқ айрим туркиялик оммавий ахборот воситалари Туркиянинг разведка хизмати Инандини «Қирғизистондан МХДҚнинг ёрдами билан олиб чиқиб кетди» деб ёзишмоқда.

Туркиядан «Йилнинг олтин одами» унвонини олгани бўйича

Атазов 28 июнда ҳамкасби Айбек Осмонов билан Туркияда «Йилнинг олтин одами» унвонини олган. Депутат бу унвонларни олиб билан Инандининг йўқолишини ҳеч қандай алоқаси йўқ деб ишонтирди.

«Истанбулда олган мукофотим парламент депутатлари, фракция лидерлари, шаҳар мери билан учрашганимнинг ҳеч қандай Орхан Инандига алоқаси йўқ. Менинг депутатлик сафарим икки халқнинг дўстлик муносабатини мустаҳкамлаш, давлатимизга инвестиция жалб қилиш мақсадида бўлди. Бу тадбирни кўролмай, ичи куйиб кетаётган сиёсатчилар сизларга Худодан иймон, бахт тилайман!» — деб сўзини якунлади Атазов.

Шайлообек Атазов парламентга 2021 йилнинг март ойида депутат бўлиб келган. Бироқ бир қанча жанжаллари ва қизиқ фикрлари билан танилган.

Шунингдек у божхона раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг тарафдори. Депутат февралда ўтган Матраимовни қўллаш митингида модераторлик қилган.