Россия қирғизистонликлар учун мамлакатга киришни янги қоидаларини киргизди

232

Россиянинг Қирғизистондаги элчилигининг матбуот хизмати ўлкага киришнинг янги қоидалари қабул қилинганини билдирди.

Ўлкага киришнинг янги қоидалари Россиянинг бош санитар шифокорининг қарорига мувофиқ бўлмоқда.

Ҳужжатга кўра, 10 июлдан бошлаб Қирғизистоннинг ва бошқа ЕОИИга аъзо давлатларнинг фуқаролари ўлкага кираётганда «COVID-19сиз саёҳат қил» қўлланмаси орқали Россияга киргунча 72 соат олдин олинган ПЧР-тестнинг натижасини кўрсатиши керак.

«Чет ўлкадан келаётган Россиянинг фуқаролари келган кундан бошлаб уч кун давомида бир марта ПЧР-тест топшириб, натижасини олгунча яшаган жойида изоляцияда бўлиши керак», — деб қўшимча қилишди элчиликдан.

Шунингдек россияликлар қўлида эмлангани ҳақида (бир йилга яроқли) сертификати ёки ярим йилга яроқли COVID-19 билан оғриб соғайгани ҳақида маълумотнома бўлса ПЧР-тест топширмаса ҳам бўлади.

2021 йилнинг апрелида Россия элчилиги қирғизистонликлар ўлка ҳудудига кирганда «COVID-19сиз саёҳат қил» мобил иловаси орқали ПЧР-тестнинг салбий натижасини кўрсатиши кераклигини маълум қилган эди.

Қирғизистон «COVID-19сиз саёҳат қил» рақамли платформасига 2021 йилнинг март ойида қўшилган. Унда соғлиқни сақлаш вазирилигининг жамоат соғлиғини сақлаш бошқармасининг бошчиси Айнура Акматова платформа халқаро миқёсда ишончли назорат билан таъминлайди деб билдирган.

Бундан ташқари, Россиянинг президенти Владимир Путин 1 июлда меҳнат муҳожирларини коронавирусни аниқлаш учун ҳар 72 соатда ПЧР-тест, бундан ташқари ҳар уч ойда юқумли касалликларни аниқлашга тест топширишга мажбурлаган федерал қонунни имзолаган. Қонуннинг ўзи 2021 йилнинг декабрида кучга киради.