Республика штаби 5-июлда ўлкада коронавируснинг 1 437 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 37 тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 924;
- Чуй вилоятида — 142;
- Баткен вилоятида — 87;
- Ўш вилоятида — 85;
- Жалолобод вилоятида — 78;
- Ўш шаҳрида — 71;
- Иссиқкўл вилоятида — 33;
- Талас вилоятида — 10;
- Норин вилоятида — 7.
Ўтган суткада 568 бемор соғайиб, тўққиз бемор вафот этди — уларнинг учови Бишкек шаҳрида, иккиси Иссиқкўл вилоятида, Ўш шаҳрида, Жалолобод, Ўш ва Чуй вилоятларидан биттадан.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 132 070га етди. Касалликдан 113 212 бемор соғайиб, 2 046 киши вафот этди.
Бугунги кунда 4 126 бемор касалхоналарда даволанишмоқда — уларнинг орасидан 176 кишининг аҳволи оғир. Бундан ташқари, 10 318 киши уй шароитида даволанмоқда.