Ўш шаҳрида йўқолиб топилган қизалоқни ўғирлашда гумонланиб 38 ёшли шахс қўлга олинди

274
Қўлга олинган гумондор. Сурат: Ўш ШИИБ

Ўш шаҳрида икки ярим ёшдаги болани ўғирлашда гумонланиб Ўш вилояти Олай туманининг 38 ёшдаги турғуни қўлга олинди. У ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Милициянинг матбуот хизмати билдиришича, 2 июлда шаҳарнинг турғуни икки ярим ёшли қизини номаълум сабаблар билан йўқолиб қолганини айтиб, ариза билан мурожаат қилган.

Тезкор тергов гуруҳи воқеа жойга бориб бола яшаган уйнинг атрофидаги видео кузатув камераларни кўриб чиқиб 35-40лар атрофидаги эркак киши қизга гапириб уни эрчитиб кетганини аниқлашган.

Мазкур факт «Одам ўғирлаш» моддаси билан рўйхатга олиниб, қиз қидирила бошлади. Бундан ташқари, қизнинг яқинлари ижтимоий тармоқларга унинг йўқолганлиги ҳақида ҳам эълон беришган.

Соат 15:30лар атрофида Манас-Ата кичик туманидаги №27 мактабнинг атрофидаги икки ярим ёшдаги Элзана йўқолгани маълум қилинган. Мазкур постни фейсбукда 3,3 минг киши бўлишган.

Натижада бола милициянинг Оқбура бўлимларининг ходимлари томонидан ўша куни 2-3 соатдан кейин шаҳар четидаги Учар қишлоғидан топилиб, ота-онасига қайтарилган. Шунингдек қиз топилган вақтдаги видео фейсбукка жойланди.

Унда қиз уйидан чиққанда кўйлакда бўлгани, топилган вақтда ич кўйлак ва шортада бўлгани айтилган.

«Қиз эсон-омон топилди. Бироқ Учардан топилди...», — деган видеонинг муаллифи.

Кейин милиционерлар видеодаги одамнинг шахсини аниқлаб, уни сўроқ қилишган. Гумондор Олай туманининг 38 ёшдаги экани аниқланган. У Ўш ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Ҳозирда қизга тегишли экспертизалар тайинланиб, текширув ишлари бошланди.