Kaktus.media нашрига 118 хизматининг алоқа бўлими оператори аноним турда мурожаат қилиб, эпидемик вазият кескинлашгани сабаб мазкур хизматга операторлар билан шифокорлар етишмаётганини билдирган. Унинг айтишича, ходимлар эрталабдан кечгача ишлаб, уларга овқат ҳам олиб келиб беришмайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги муаммо борлигини тан олиб, бироқ ҳозирда соғлиқни сақлаш ходимларининг ҳаммасига оғир бўлаётганини ва бу «вақтинча» эканини таъкидлашди. Муассасадан билдиришларича, COVID-19 юқтириш камайса, ходимларга босим камаяди.
«Бизга қийин бўлмоқда»
Колл-центрнинг операторини айтишича, 118 хизматига бир кунда бир туман бўйича 400га яқин билдирув келади, операторларнинг ўзларига суткасига 12 соатдан ишлашади.
«Бизга тушлик берилмайди, дам олиш кунларига тўланмайди, шундай бўлса ҳам ҳар бирига ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Кўчада одамлар ҳозирги оғир вазиятни ҳақиқатдан ҳам тушунмаяпти. Уч оператор ишлаймиз, бизга қийин бўлмоқда», — деди у.
Бундан ташқари, унинг айтишича, 118 хизматининг сиртда ишлаган бригадаларининг ҳам аҳволи «ачинарли».
«Улар ҳам эрталабдан кечгача оч юришади, олган маоши ҳам арзимаган. Бензин тугаб қолиб, чақирувларга боролмай қолишади. Менинг кўз олдимда бир одам бригадани чақириб, боргунча ўлиб қолди. Мен фақат бир ҳолатни айтяпман. Бунзай ҳолатлар ҳар куни бўляпти», — деб айтган оператор.
У соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳаракатидан норози, муассасага «барибир» деб ҳисоблайди.
“[Соғлиқни сақлаш] вазирлигига барибир, сабаби ҳеч ким бизни эшитгиси келмайди. Жамиятга нотўғри маълумот беришмоқда, сабаби кўпчилик элементар ёрдам ололмаяпти», — деди у.
Бундан ташқари, аноним мурожаат қилган аёл барча шифокорлар беморларни 118 хизматига юбораётганидан норози бўлган. Аслида 118 хизматининг вазифасига маслаҳат бериш ва ПЧР-анализ киради.
«118 бригадаси биринчи ёрдам кўрсатолмайди. Ҳозир ҳамма жойда биринчи симтом пайдо бўлганда одам терапевтга қўнғироқ қилиши керак деб ҳисоблашади. Улар поликлиникага қўнғироқ қилганда, шифокорлар уларни бизга юборишади. Биз уларни тез ёрдамга юборамиз, бироқ улар беморларга боришмайди. Улар коронавирус юқтирганлар билан алоқада бўлгиси келмайди. Билдирувлар кечикиб бажарилади. Тартибсиз бўлмоқда. Вазирликка бригадаларнинг ва колл-центрнинг операторлари сонини кўпайтириш кераклигини етказмоқчимиз», — деб таъкидлади оператор.
«Бу вақтинчалик фактор»
Соғлиқни сақлаш вазирининг рақамлаштиришни ривожлантириш бўйича ўринбосари Бакит Жангазиев Kaktus.media нашрига берган интервьюсида ҳақиқатдан ҳам COVID-19 тарқалиши сабаб сўнгги вақтларда соғлиқни сақлаш тармоғига куч келмоқда.
Унинг айтишича, ҳозир соғлиқни сақлаш тармоғининг барча ходимларига — вазирлик, касалхоналар, поликлиникалар, лабораторияларга оғир бўлмоқда.
«118 хизматининг иши бўйича, навбат билан ишлаш уюштирилди, операторлар тасдиқланган алгоритм билан ишламоқда. 118 хизматининг ишчилари ОШМнинг ходимлари бўлиб ҳисоблангани сабаб бу хизмат нима мақсадда тузилганини ҳисобга олиб, куч келиб қийналяпмиз деб арзланган номаълум оператор айтган фактор вақтинча, коронавирус пандемияси тарқалиши камайганда куч келиш камаяди», — деди Жангазиев.
Унинг айтишича, ҳозир соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлари билан биргаликда тезкор алоқанинг технологик қувватини ошириш бўйича ишламоқда.
«Операторларнинг сонини кўпайтириш учун қўшимча кучлар жалб қилинди. Ҳозирги вақтда уларни тасдиқланган протоколга мувофиқ даволаш бормоқда. Соғлиқни сақлаш тармоғига келган оғирликлар бўйича мониторинг бормоқда, вазият яхшиланишига қараб вазирлик тегишли захираларни жалб қилади», — деб таъкидлаган вазирнинг ўринбосари.
Шунингдек у озиқ-овқат бериш масаласи 118 хизмати кучайтирилган тартибда ишлашга ўтганда ҳал бўлишини ҳам айтди.
Вазирнинг ўринбосари мобил бригадалар бензин билан таъминланган эмас деган маълумотни ҳам инкор қилди. Унинг айтишича, мобил бригадаларда керакли эҳтиёжларнинг ҳаммаси, уларнинг орасида шахсий ҳимоя воситалари ҳам бор.
«Бугун 36 бригада ишлаяпти, эртага яна иккисини қўшамиз. Ҳар бир бригада тасдиқланган график бўйича ишламоқда. Ҳозирги вақтда бирор бир бригадани чақирувга боришдан бош тортган ҳолат бўлмади», — деб таъкидлади у.
У соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бишкек мерияси, республика штабнинг назорати остида 118 хизматининг ишини биргаликда таъминлаётганини таъкидлади.
COVID-19нинг учинчи тўлқини
Сўнгги ҳафталарда ўлкада COVID-19 юқтирганларнинг сони кескин кўпайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 июнда Қирғизистонда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланганини расмий эълон қилган эди.
Ўтган суткада ўлкада вирус юқтиришнинг 1 485 янги ҳолати аниқланди, уларнинг орасидан 932 ҳолат Бишкек шаҳрида аниқланди. Бундан ташқари, сутка давомида 51 медик COVID-19га чалинди. Қирғизистонда умумий COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 127 880га етди. Шунингдек пандемия бошлангандан бери коронавирус 5 505 ходимда аниқланди.
Расмий версияга кўра, пандемияда умумий 2 009 киши вафот этди. Шунингдек 108 ходим вафот этган.
Бунгача Республика штаб қирғизистонликларни эпидемиологик вазият кескинлашган ҳудудларга бормай туришга чақирган. Шунингдек штаб фуқароларни аҳоли кўп йиғилган жойларга бормаслик ва санитар талабларни сақлашга чақирган.
Бундан ташқари, республика штаби тез оранинг ичида вазирлик ва муассаса ходимларини эмлашни таклиф қилган. Вазирлик ва муассасаларнинг етакчиларига ходимларнинг камида 50%ни, унинг ичида 60 ёшдан ошган ходимларни, ҳамроҳ касаллиги борларни, ҳомиладор аёлларни масофадан ишлашга ўтказишни топширган.
Республика штабнинг раҳбари Жилдиз Бакашова 2 июлда эпидемиологик вазият бўйича йиғинда соғлиқни сақлаш вазирлигига 118 хизматининг ва ҳукуматнинг вилоятлардаги мухтор вакиллари, Бишкек ва Ўш шаҳар мериялари билан биргаликда мобил бригадаларни узлуксиз ишлашини таъминлаш топшириғини берди.