Дам олишади, 200-300 минг сомдан берилади. Масалиев депутатларнинг иши тугагани ҳақида

239

Парламентнинг собиқ депутати Исхак Масалиев фейсбук саҳифасига Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг ишига боғлиқ фикр билдирди.

Масалиев депутатларнинг октябрь воқеаларида ва Оқ уй талон-тарож қилингандан кейин сайлов ҳақидаги қонунни қабул қилиш учун бепул ишлаб берамиз деган ваъдасини эсга солди. Ҳозир «қонуннинг бажарилишини ўйлаб ҳам қўйишмади», энди таътилга чиқиб кетишди деди у.

«Бир ой халқ билан учрашади, бир ой дам олади. 200 000 сомдан, 300 000дан пул берилади, “Отпускной” дейди буни»,— деб ёзган Масалиев.

Парламентнинг матбуот хизмати Масалиевнинг билдирувига жавоб бериб, бирорта ҳам халқ вакили меҳнат таътилига чиқмаганини билдирди.

«Демак, меҳнат таътили бўйича пул ҳам берилмаган». — деб ёзилган Жогорку Кенешнинг сайтида.

Парламент депутатлари 30-июнда таътилга кетишган, бироқ июлда улар навбатдан ташқари сессияларда ишини давом эттиришади. Депутатлар сайлов ўтказиш бўйича қонун лойиҳасини муҳокама қилиш учун йиғилишади.

Депутат Дастан Бекешев телеграм-канали орқали парламентга икки конституциявий қонун келиб тушганини билдирди — «Министрлар кабинети ҳақидаги» ва «Депутатларни ва президентни сайлаш қонунига ўзгартириш киритиш ҳақидаги».

«Улар жуда муҳим, яқинда муҳокама қиламиз. Июль ойи парламент учун ишга кўп вақт бўлади», — деди Бекешев.

Қирғизистонда сиёсий кризис бошланиб, парламентнинг олтинчи чақирилиши амалда муддати тугаб, депутатлар ўлкада моддий инқироз бўлгнаи сабаб бепул ишлаб беришни ваъда қилишган. Бироқ кейинчалик улар маош олиб ишлаётгани маълум бўлган.