30 июнда парламентда депутатлар бош прокурор Курманкул Зулушев билан янги кодексларни ва «Прокуратура ҳақидаги» қонунни киритишни муҳокама қилишмоқда.
Муҳокама вақтида депутат Кенжебек Бокоев бир қатор сиёсатчиларни «Қумтўр» иши бўйича қўлга олинганига тўхталди. Халқ вакилининг айтишича, прокуратуранинг ҳаракатлари «жазолаш чораларига» ўхшаш.
«Қанчалаган сиёсатчилар ҳозир оқланиб кетган, бироқ бирорта терговчи, бирорта прокурорнинг ходими қамоқда ўтирмаган. Давлат телеканалларида тўғридан-тўғри қоралашлар кетмоқда, Ўмурбек Токтогулович [Бабанов] бўйича. Президентга ҳам мурожаат қиламан, шахсан назоратингизга олсангиз. [Бабанов] тўрт марта депутат бўлган, икки марта биринчи вице-премьер-министр бўлди, премьер-министр бўлган, партиянинг лидери бўлган», — деб билдирди Бокоев.
Бунга Зулушев собиқ ҳукумат раҳбари Ўмурбек Бабанов президент аппаратининг собиқ раҳбари Данияр Наримбаев каби жиноят қилишда гумонланаётгани ҳақида билдирув тушгандан кейин қўлга олинган деб жавоб берди.
Бош прокурор қонун «одамни ҳеч нарсада гумон қилинмаган деб айтиб уй қамоғига чиқариб қўйишга» йўл бермаслигини билдирди.
«Бугун мана сизларга кодексларни олиб келдик, агар халқ вакиллари кафолат берса, уй қамоғига чиқариб тергов давом этсин деган қоида киритсангизлар, биз шуни бажарамиз. Ўмурбек Токтогуловичнинг айби бор ёки йўқлигини тергов тугиб, бизга айблов акти олиб келган вақтда биз унинг айби чиндан ҳам исботландими, судга кетишга асос борми-йўқми деб кўриб чиқиб қўл қўямиз», — деб жавоб Зулушев.
Ўмурбек Бабанов билан Данияр Наримбаев «Қумтўр» иши бўйича қўлга олинган. Улар «Коррупция» моддаси бўйича жиноятда гумон қилинмоқда, ҳозирда МХДҚнинг тергов қамоғида.
Улардан ташқари, «Қумтўр» иши бўйича депутатлар Алмазбек Баатирбеков, Тўрўбай Зулпукаров, Асилбек Жээнбеков, Талантбек Узакбаев ва собиқ депутат Исхак Масалиев қўлга олинган. Собиқ премьер-министр Мухамедкалий Абилгазиев ҳам ушланган.
Кейинчалик вице-спикер Аида Касималиев касбдошлари «Қумтўр» иши бўйича ноқонуний қўлга олинганини айтишган. У аргумент қатори 5 майда қабул қилинган Конституцияга кўра, депутатлар қўлга олинмаслиги кераклигини билдирган.
«Ҳозир янги Конституцияда депутатнинг дахлсизлиги кучайтирилган. У жиноят устида қўлга олинмаса, унда уни кўпчилик депутатларнинг розилиги билан қўлга олишга рухсат берилади», — деб тушунтирган вице-спикер.