Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати парламентнинг спикери Талант Мамитов COVID-19 касаллигига чалиниб, аҳволи ёмонлашганини билдирди. Уларнинг маълумотига кўра, спикер 28-июндан бери президент бошқармасининг клиник касалхолнасида даволанмоқда.
Матбуот хизмати таъкидлашича, 30-июндаги маълумот бўйича Мамитовнинг аҳволи яхши. У шифокорлар назоратида.
Мамитовдан ташқари Жогорку Кенешнинг яна 13 аппарат ходимида коронавирус аниқланди. Вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида 36 ходим масофадан ишлаш режимига ўтган.
Июль ойининг бошидан бери ўлкада коронавирус юқтирганларнинг сони ортиб бормоқда. 30-июнга кўра ўлкада деярлик икки минг одам вирусга чалингани маълум бўлди.
Июнь ойининг ярмида соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланганини расмий билдирган.