Тожикистон президентининг матбуот хизмати Эмомали Раҳмон 29 июнда Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашганини билдирди.
Учрашув Раҳмоннинг шаҳар четидаги «Баҳор» резиденциясида норасмий шароитда ўтди. Тожикистон президентининг матбуот хизмати билдиришича, давлат раҳбарлари табиат гўзаллигига гувоҳ бўлиб, туризм тармоғини ривожлантириш бўйича фикр алмашди.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари кечки пайт сайр қилиб, унинг мақсади «ўлканинг гўзал ва чиройли жойларини кўрсатиш» экани айтилади.
Жапаров билан Раҳмон икки ўлканинг ҳамкорлигини, қирғиз-тожик чегараси бўйича масалаларни муҳокама қилиш кутилмоқда.
Жапаров Тожикистонга 2021 йилнинг апрелида икки давлатнинг чегара яқин ҳудудларида бўлган қуролли жанжалдан кейин Тожикистонга биринчи расмий сафар билан борди.
Қуролли можарода 36 қирғизистонлик ҳалок бўлган, яна 154 киши турли даражада жароҳатланган. Бундан ташқари, чегарага яқин ҳудудлардан 40 мингдан ортиқ фуқаро хавфсиз жойларга кўчирилган.
Қўшни мамлакатнинг маълумотига кўра, қуролли жанжалда 19 одам ҳалок бўлиб, 87 тожикистонлик яраланган.
Томонлар ўқ отишни тўхтатиш келишувига қирғиз-тожик ҳукумат делегацияларининг сўзлашувидан кейин 1 майда эришган. 3 майда томонлар қўшимча куч ва воситаларни давлат чегарасидан олиб чиқиш ишларини якунлаган.
Жапаровнинг Душанбега расмий ташриф билан бориши бўйича маълумот жамоатчиликда турли реакцияга сабаб бўлди, чунки чегара можаросидан кейин Қирғизистоннинг бош прокуратураси Тожикистоннинг ҳаракатини «ҳарбий агрессия» деб баҳолаган эди.