Депутатлар Атазов ва Осмонов Туркияда мукофотланди

282

Жогорку Кенеш депутати Шайлообек Атазов фейсбук саҳифасида ҳамкасби Айбек Осмонов билан бирга Туркияда «Йилнинг олтин одамлари» мукофотини олишганини ёзди.

Атазовнинг айтишича, «Ипак йўлидаги йилнинг олтин одамлари» мукофотини 17-маросимида улар «Йилнинг депутати» унвони билан тақдирланишган.

Сурат:Шайлообек Атазовнинг фейсбук саҳифаси.

Халқ вакилининг айтишича, тадбирни Дипломатия ва иқтисодий ривожланиш бўйича Ипак йўли ташкилоти, профессор Сейфуллах Турксойнинг раҳбари билан Истанбулда ўтказган.

«Кейинги сафаримиз Анқара шаҳрида депутатлар билан давом этади. Мамлакатимизга муваффақиятли инвесторларни жалб қилиш бўйича музокаралар бормоқда. Яхши ниятлар билан ҳаракат қилсак, ҳаммаси яхши бўлади», — деб ёзди Атазов.

Шу билан бирга Атазов билан Осмоновнинг парламентга келиб иш бошлаганига уч ой бўлди, бу вақт оралиғида улар ажойиб қилиқлари ва ташаббуслари билан эсда қолишди.

Шайлообек Атазов ким?

Шайлообек Атазов парламентга 2021 йилнинг март ойида депутат бўлиб келган. Бироқ қанча можаролар ва қизиқарли фикри билан танилишга улгурган.

Масалан, Шайлообек Атазов 11 мартда парламент йиғинида Қирғизистонда нотижорий ташкилотлар «миллий қадриятлар топталиб, қирғиз давлатини йўқ қилиши мумкин» деб билдирган.

19 июнда халқ вакили ижтимоий тармоқлардаги фейкларга қарши шикоят қилиб, «ноаниқ маълумотларни тарқатиш — яқин одамнинг гўштини еганга тенг» деган.

23 июнда Жогорку Кенеш йиғинида «Ата Мекен» фракциясининг депутатлари орасида жанжал чиққан. Унда Атазов депутат Айсулуу Мамашевага ташланиб, парламентнинг яна бир депутати орага тушган.

Кейинчалик Атазов ҳаммаси бошқача бўлганини, ҳақиқатдан ҳам у бошқа партиядошлари билан талашиб-тортишганини, Мамашева уларни ажратишга ҳаракат қилганини айтган.

«Куни кеча парламентда биз уришаётгандай видео бўлибди. Бу ерда Айсулуу Турусбековнанинг ортига беркинган депутатлар билан келишмовчилик бўлган. Шу билан бирга ажратиш мақсадида менга келиб, қўлини силтаб гапираётган ҳолати видеога тушибди», — деб ёзган у.

Шунингдек нодавлат ташкилотлар уни қоралашга ҳаракат қилишмоқда деган фикрда — бироқ у ҳаммага ёқадиган «доллар» эмас.

Бундан ташқари Атазов божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг тарафдорлари қаторида экани маълум. У 19 февралда Матраимовни ҳимоя қилиш бўйича митингда сўзлаган.

Айбек Осмонов ким?

Айбек Осмонов Жогорку Кенешга шу йилнинг 15 мартида депутат бўлиб келган. У «Мекеним Қирғизистон» партиясининг асосчиси ва бизнесмен сифатида ҳам маълум.

У олдин укаси Нурбек Осмонов бирга «Каганат Инвест» холдингига эгалик қилган. Бу холдинг ичида «Ихлас» («Қирғиз Қағанат») қурилиш компанияси, Ўшдаги электромобиль чиқариш «Қирғиз авто қурулиш» ва «Қирғиз Текстиль ЛТД» бор.

Айбек Осмонов 6 май куни депутатлар билан бирга 11 апрелда Бишкек ва Ўш шаҳар кенгашларига ўтган сайловнинг натижаларини бекор қилишни талаб қилган.

Бишкек ва Ўш шаҳар кенгашларига 11 июлда бўладиган қайта сайловга Осмонов «Биздин Қирғизистон» партиясидан номзодини кўрсатган.

Айбек Осмонов парламентнинг 11 майдаги йиғинида Қирғизистоннинг ЖХҲТдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиш масаласини кўтариб, «бошқа ташкилотга аъзо бўлиш» таклифи билан ҳам эсда қолган. Бироқ қайси ташкилотга аъзо бўлишини очиқ айтмаган.

Бундан ташқари, 18 июнда Осмонов йўл ҳаракати қоидасини бузганларни рўйхатга олган «Хавфсиз шаҳар» системаси асосида амалдорларнинг жарима пуллари кечирилганини билдирган.