Сўқулуқда 10 ёшли қизни зўрлашга уринган гумондор қўлга олинди

215

Чуй вилоят ИИБнинг матбуот хизмати Сокулукда 10 ёшли ўсмирни зўрлашда гумон қилинган фуқаро қўлга олинганини билдирди.

Милициянинг маълумоти бўйича, зўрлаш ҳаракати бўлганини қизнинг онаси маълум қилган. У 10 ёшдаги қизини қўшниси зўрлашга ҳаракат қилганини, у қизни уйига алдаб олиб кирганини айтиб берган.

Мазкур факт ЖУРга «Жинсий зўравонилк ҳаракати» моддаси бўйича рўйхатга олинган. Қидирув вақтида милиция 50 ёшдаги гумонланувчини қўлга олиб, вақтинча сақлаш жойига киритди.

«Тинтув вақтида гумондорнинг уйидан икки овчилик қуроли топилган, улар бўйича экспертиза тайинланди. Судгача текширув давом этмоқда», — деб билдиришти Чуй вилоят ИИБдан.