Коронавируснинг 1 081 янги ҳолати қайд этилиб, беш киши вафот этди

245

Республика штаб 28 июнда ўлкада коронавируснинг 1 081 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 42 тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 640 (26 тиббиёт ходими);
  • Чуй вилоятида — 99 (тўрт ходим);
  • Жалолобод вилоятида — 91 (уч ходим);
  • Ўш шаҳрида — 71 (бир ходим);
  • Баткен вилоятида — 63 (уч ходим);
  • Ўш вилоятида — 58 (тўрт ходим);
  • Иссиқкўлда — 28;
  • Норин вилоятида — 17 (бир ходим);
  • Талас вилоятида — 14.

Шунингдек ўтган суткада 488 бемор соғайиб, беш бемор вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 121 946га етди. Касалликдан 108 953 бемор соғайиб, 1 982 киши вафот этган.

Бугунги кунда 3 132 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 128и ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари 6 813 киши уй шароитида даволанмоқда.