Бишкек шаҳар суди 23 июнда парламент депутати Тўрўбай Зулпукаровнинг адвокатининг аризасини кўриб чиқди. Адвокат Зулпукаровнинг эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраган.
Суд мажлиси якунида судья Биринчи май туман судининг қарорини кучида қолдирди. Унга кўра, амалдор 31 июлгача МХДҚнинг тергов қамоғида бўлади. бу орада суд биноси олдига депутатнинг тарафдорлари йиғилиб, халқ вакилини бўшатишни талаб қилишди.
Зулпукаров 2021 йилнинг 31 майида МХДҚ томонидан депутат ҳамкасби Асилбек Жээнбеков билан бирга ушланган. Шу куни кечда Бишкекнинг Биринчи май туман суди халқ вакилларини икки ойга қамоққа олиш қарорини чиқаргани маълум бўлган.
МХДҚнинг ходимлари сиёсатчиларни «Қумтўр» иши бўйича «Коррупция» моддаси билан ушлаган. Улардан ташқари қўлга олинганларнинг қаторига бир қанча собиқ ва амалдаги сиёсатчилар кирган, масалан собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов ва Мухаммедкалий Абилгазиев.
Депутатларнинг орасидан Талантбек Узакбаев, Алмазбек Батирбеков ва собиқ депутат Исхак Пирматов қўлга олинган.
«Қумтўр» атрофидаги можаролар
«Қумтўр» атрофидаги можаро бир неча ҳафтадан кейин бошланган — бу 6 майда парламент депутатлари шахсий компанияда сиртдан давлат бошқарувини жорий қилишга йўл берган қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишгандан кейин бўлган.
Яна бир ҳафта ўтиб, 12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг натижасини чиқариб, олтин қазиш компаниясидан, бунгача суд талаб қилган маблағни ҳисобга олиб 459 млрд сом ёки 4 млрд 252 млн доллар ундиришни таклиф қилган.
Ўша вақтда депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Қумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча четдан бошқарув киритиш. Кейин 14 майда ташқи бошқарув бўйича қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.
Натижада ҳукумат «Қумтўр Голд Компани»га ташқи бошқарувчини тайинлаган. У Канаданинг Centerra Gold Inc компаниясининг директорлар кенгаши аъзоси бўлган Канада фуқароси Тенгиз Бўлтурук бўлган.
Бундай қарор канадалик компанияни — Centerra Gold Inc — қониқтирган эмас. Компания қирғиз ҳукуматини Арбитраж судига беришини билдирган. Centerra республика ҳукуматнинг ҳаракати томонлар ўртасидаги имзоланган шартномани бузади деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга Канада компанияси ҳукумат уларга мурожаат қилса, «конструктив» диалогга тайёрлигини билдирган.
1 июнда Centerra Gold компаниясининг филиал ишхоналари «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» банкрот бўлиш жараёнини бошлаш учун Нью-Йоркто судига мурожаат қилишгани маълум бўлган. Бу жараённинг аҳамияти суднинг назорати остида «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» ишхоналарига нисбатан бутун дунё бўйича барча даъволарни автоматик равишда тўхтатишга шароит яратади.
8 июнда суд уларнинг даъвосини қаноатлантириб, компаниялар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас, уларга даъво қўйилмаслиги кераклигини ва уларнинг мулки мусодара қилинмаслиги керак деган қарор чиқарган. Конни ишлатишга боғлиқ шартномалар бузилиб ёки ўзгартирилиши мумкин эмас.
Бироқ Бўлтурукнинг айтишича, қирғиз томон келтирган сабаблар туфайли Нью-Йорк суди банкрот бўйича ишни 15 июлгача жилдирган.