Олтин ишлаб чиқарувчи «Кумтор Голд Компани» (КГК) ишхонаси россиялик мультимиллионер Александр Лебедев конга нима учун келиб кетганини айтди. Компаниянинг маълумоти бўйича у Қирғизистонга шахсий журналистик суриштируви учун келган.
«Лебедев жаноблари медиа эксперт қатори шахсий журналистик суриштирув ўтказиш мақсадида «Қумтўр» конига келиб кетишга рухсат сўраб мурожаат қилган», — деб билдирган ишхона Kaktus.media нашрига.
«КГК фаолияти ОАВларида доим адолатли ёритилишини истайди. Олдин ҳам халқаро, маҳаллий ОАВларни ва экспертларни вазиятни холис ёритиш учун чақирганмиз, ҳозир ҳам ҳамма томонлар учун очиқмиз», — деб таъкидлашди компаниядан.
Бу орада Лебедев ўзи ҳам Инстаграм саҳифасида олтин конига нима учун борганини айтган. Унинг айтишича, у «экологик зарарни ва Қирғизистоннинг собиқ етакчиларига пора берилганини исботлашга ёрдам беришни» кўзлайди.
Олтин кони атрофидаги халқаро можаро шароитида Лебедевнинг Қумтўрга боргани қирғизистонликларни хавотирга солган.
«Қумтўр» атрофидаги можаролар
«Қумтўр» атрофидаги можаро бир неча ҳафтадан кейин бошланган — бу 6 майда парламент депутатлари шахсий компанияда сиртдан давлат бошқарувини жорий қилишга йўл берган қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишгандан кейин бўлган.
Яна бир ҳафта ўтиб, 12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг натижасини чиқариб, олтин қазиш компаниясидан, бунгача суд талаб қилган маблағни ҳисобга олиб 459 млрд сом ёки 4 млрд 252 млн доллар ундиришни таклиф қилган.
Ўша вақтда депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Қумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча четдан бошқарув киритиш. Кейин 14 майда ташқи бошқарув бўйича қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.
Натижада ҳукумат «Қумтўр Голд Компани»га ташқи бошқарувчини тайинлаган. У Канаданинг Centerra Gold Inc компаниясининг директорлар кенгаши аъзоси бўлган Канада фуқароси Тенгиз Бўлтурук бўлган.
Бундай қарор канадалик компанияни — Centerra Gold Inc — қониқтирган эмас. Компания қирғиз ҳукуматини Арбитраж судига беришини билдирган. Centerra республика ҳукуматнинг ҳаракати томонлар ўртасидаги имзоланган шартномани бузади деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга Канада компанияси ҳукумат уларга мурожаат қилса, «конструктив» диалогга тайёрлигини билдирган.
1 июнда Centerra Gold компаниясининг филиал ишхоналари «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» банкрот бўлиш жараёнини бошлаш учун Нью-Йорк судига мурожаат қилишгани маълум бўлган. Бу жараённинг аҳамияти суднинг назорати остида «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» ишхоналарига нисбатан бутун дунё бўйича барча даъволарни автоматик равишда тўхтатишга шароит яратади.
8 июнда суд уларнинг даъвосини қаноатлантириб, компаниялар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас, уларга даъво қўйилмаслиги кераклигини ва уларнинг мулки мусодара қилинмаслиги керак деган қарор чиқарган. Конни ишлатишга боғлиқ шартномалар бузилиб ёки ўзгартирилиши мумкин эмас.
Бироқ Бўлтурукнинг айтишича, қирғиз томон келтирган сабаблар туфайли Нью-Йорк суди банкрот бўйича ишни 15 июлгача жилдирган.
Александр Лебедев ким?
Александр Лебедев — россиялик тадбиркор, жамоат ва сиёсий арбоб, ёзувчи. «Миллий резерв корпорацияси» ЁҲЖнинг директорлар кенгаши раиси, Давлат думасининг собиқ депутати. Слобод туман думасининг депутати.
У Британиядаги Independent онлайн-нашрининг, London Live телеканали ва Evening Standard газетасининг эгаси. Лебедев йирик хусусий акционер ва «Новая газета»нинг инвестори ҳам ҳисобланади.
Унинг бойлигини Forbes журнали 2016 йили 400 млн долларга баҳолаган. 2020 йилнинг октябрь ойида у Garantex криптовалюта биржасининг асосчиси Сергей Менделеев ва IT-инженерлари Роман Моисеев ва Иля Бугаев билан бирга биринчи криптовалюта банки бўйича лойиҳани ишга туширганини эълон қилган.
Лебедев россиялик ва хорижлик нашрларга «Учинчи колониализм» феноменини очгани ҳақида бир қатор мақолаларини берган. «Учинчи колониализм» — бу «олтин миллиарднинг» манфаати учун «ривожланишдан ортда қолган давлатлардан» молиявий ресурсларни сўриб олишга асосланган тизим.
РБК нашрининг маълумотига кўра, Александр Лебедевнинг ўғли The Evening Standart ва The Independent компанияларининг эгаларидан бири ҳисобланади. Шунингдек у бир қанча хайрия акцияларини уюштирган, улар асосида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ижтимоий кам таъминланганларни қўллашга 75 млн (100 млн долларга яқин) ортиқ фунт стерлинг йиғилган.