Позитив ҳолатлар ҳам бор, мамлакатда бола кўп туғилмоқда ва олтин бор — Акилбек Жапаров

265

Президент Садир Жапаров 23 июнда бизнес жамоатчилик вакиллари билан учрашди. Бу ерда иқтисод вазири Акилбек Жапаров маълумот берди.

Амалдор баёнотида иқтисоддаги муаммолар ҳақида айтиб, позитив ҳолатлар борлигини ҳам қўшимча қилди.

«Бизни қувонтириб, келажакка ишонч бергани — бу болаларнинг туғилиши нисбатан юқорилиги ва меҳнатга яроқли фуқароларнинг етарли экани. Бу кўплаб давлатлар муҳтож бўлган ресурс. Бугунги кунда халқни, айниқса ёшларни камбағал давлатнинг синдроми деган камситишдан халос қилиш масаласи туради.

Иш ўринлари тузиш — бизнинг кабинетни яқин вақт оралиғидаги энг асосий вазифаси. Одамлар бор, болаларга бор уларга билим бериб, рақобатбардош қилиш керак. Ҳозирда ўлкада туғилиш йилига 120-130 мингни ташкил қилади. 2030 йилга бориб Қирғизистонда 230 минг бола туғила бошлайди. Бу яхши темп», — деди у.

Бундан ташқари, Жапаров Қирғизистонда яна бир қимматбаҳо ресурс — олтин борлигини таъкидлади.

«Дунё тенденцияга назар ташласак, олтиннинг нархи борган сари ўсади. Яқинда президентнинг ҳаракати билан барча кон бойликларни давлат ўзи ишлата бошлайди. Технологиялар, бизнес-лойиҳалар бор. Тенгиз Бўлтурук каби ҳаммасини бошқариб, ўлкамизни ривожланган давлатларга айлантирадиган одамлар бор. Олтиндан ташқари, бизда IT-технологиясида кенг фойдаланилган платина ва кумуш ҳам бор.

Агар биз доим нолиб, қарзимиз катта, ИУМ оз дейверсак, унда ҳеч нарса қўлимиздан келмайди. Келинглар, парадигмани ўзгартирайлик», — деб таъкидлади вазир.

Мигрантларни «эшелонлаб» Россияга юбориш

Жапаров иқтисод вазири бўлгандан кейин иш ўринлари тузиб, ишсизлик масаласини ҳал қилишни таклиф қилган. У ишсизлик масаласини парламент депутати бўлган вақтда ҳам кўтарган.

2021 йилнинг 20 январида, «Ташқи миграция ҳақидаги» қонунига тузатишлар киритишнинг муҳокамасидан кейин қирғизистонликларни Москвага меҳнат миграциясига «эшелонлаб» юборишни таклиф қилган.

«Москванинг мери [Сергей] Собянин айтмоқда: «бир қанча иш ўринлари бўшаб, Москвада одам йўқ бўлмоқда» деб. Биз авиарейсларни қайта тиклай олмаяпмиз. Керак бўлса эшелон-эшелон қилиб, поездлар билан бизнинг болаларимизни етказишга ҳаракат қилишимиз керак», — деб таклиф қилган ўшанда халқ вакили.

Россиядаги мигрантларнинг манфаатини ҳимоя қилган ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик пандемия вақтида Россияда чет эллик фуқароларга нисбатан миллатчиларнинг босими кучайганини айтган. У Россияда мигрантларни қисимга олинишини тез-тез айтади.