Бишкек мэрияси кўнгилочар жойларнинг ишига солган чекловни олди

Бишкек мэрияси кўнгилочар жойларнинг ишига соат 23:00дан эрталабки соат 7:00гача чеклов киритди. Бу қарорни 21 июнда Бишкек мэри вазифасини бажарувчи Бактибек Кудайбергенов ресторан бизнесларининг вакиллари билан учрашувидан кейин қабул қилди.

Ресторанлар минглаган ходимлари ишсиз қолмаслиги учун чеклов киритиш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқишни сўрашгани хабар қилинди.

Учрашув натижасида мэрнинг в.б шаҳар эпидемияга ва эпизоотияга қарши комиссиясининг тезкор йиғинини ўтказиб, унда вақтинчалик чекловни бекор қилиш қарорини қабул қилган.

Ресторанларга санитар-эпидемиология нормалар сақланиши кераклиги айтилиб, ўринларни 50%дан ортиқ тўлдирмаслик таъкидланган.

Бишкек мэрияси кўнгилочар жойларнинг ишига чеклов 16 июнда киритган. Муниципалитет мазкур чеклов эпидвазият ёмонлашгани сабаб киритилган.

Бунгача соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев муниципалитетга пойтахтда эпидемиологик ҳолат ёмонлашгани сабаб айрим чекловлар киритишни таклиф қилганини билдирган.

Унинг айтишича, ўлкада коронавирус юқтирганлар сони кескин ошганини, буни учинчи тўлқин деб аташ ҳам мумкин.

«Вирусни олиб юрган ёшлар кўп одамлар билан алоқада бўлади… Бундан ташқари, жамоат транспортларида ниқоб режимини сақлаб, овқатланиш жойларида масофани сақлаш бўйича маълумотлар беришмоқда. Унга кўра, санитар қоидаларга ҳеч қаерда амал қилинмаяпти», — деган Бейшеналиев.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жалалидин Рахматуллаев 15 июндаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг учинчи тўлқини кузатилаётганини айтган. Унинг айтишича, унинг учун ҳукумат стационарларда 3 мингдан ортиқ койка тайёрлаб, яна 1,5 мингини захирага олган.

Шунингдек, у 2021 йилнинг март-апрель ойларига кўра сўнгги таҳлиллар ўлкада коронавируснинг тўрт штамми борлиги аниқланганини, унинг ичидан 44% британ штамми ва 39% рус штамми тузганини қўшимча қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 21 июндаги маълумоти бўйича, пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавируснинг 115 615 ҳолати аниқланди. Шунингдек пандемия беморлар орасида вафот этганларнинг умумий сони 1 937 кишига етган.