Бишкек шаҳар суди 15-июнда Бишкекнинг собиқ мэри Азиз Суракматовга нисбатан чиқарилган биринчи инстанциянинг қарорини кучида қолдирди. Аввалроқ Суракматовнинг адвокати мижозининг эҳтиёт чорасини қамоққа алоқаси йўқ бўлган чора билан ўзгартиришни сўраган эди.
Бишкекнинг Биринчи май туман суди 28-майда собиқ амалдорни икки ойга МХДҚнинг тергов изоляторига киритган. Пойтахтнинг собиқ мэри Азиз Суракматов 26-майда қўлга олинган. У коррупция ва ноқонуний бойишда айбланмоқда.
Тергов версияси бўйича, Суракматов шаҳар раҳбари бўлган вақтда муниципалитетнинг мансабдор шахслари ва қурилиш компанияларнинг вакиллари билан бирга коррупция схемасини тузган деб айтилмоқда. Схема муниципал ерларни тижорий бинолар билан кўп қаватли уйларни қуриш учун сотиб олишга боғлиқ бўлган.
«Суракматов ва унинг яқинларини активлари асосий даромадларсиз тез ўсиб, унинг суммаси 50 млн долларга баҳоланади», — деб билдиришган МХДҚдан.