«Депутатлар пулга сотилди». Қуршабликлар қишлоқ ҳукумати сайлов «адолатли» ўтмаганини айтишди

321
Йиғилган халқ. 15 июнь. Сурат: Тинчтик Жумабаев

Ўш вилоятининг Ўзган туманига қарашли Куршаб қишлоқ ҳукуматининг раҳбарини сайлаш натижасидан норози бўлган 200га яқин киши 15 июнда яна қишлоқ ҳукумати биносига йиғилди.

Улар сайлов «тоза» ўтмаганини айтиб, унинг натижасини бекор қилишни ва бунгача қишлоқ ҳукумати Альтинбек Ташиевни ўрнига қайтаришни талаб қилишмоқда.

Нима бўлди?

Кушаб раҳбарини сайлаш 14 июнда ўтиб, унга икки номзод — Сактан Келдибаев ва олдинги қишлоқ ҳукумати Альтинбек Ташиев — қатнашган. Натижада Сактан Келдибаев 20, Альтинбек Ташиев 10 овоз олган.

Ўша куни маҳаллийлар намойишга чиқиб, Ташиев «яхши ишлаганини» айтиб, уни сайламаган маҳаллий кенгашининг депутатларидан норози бўлишди.

«Қишлоқ ҳукумати раҳбарлигига икки номзод бўлган бўлса, иккиси халқ олдига чиқиб, платформасини кўрсатган деганмиз. Депутатлар бунга эътибор бермай, ўзларича ёпиқ эшик ортида халқ талабини эътиборга олмай бошқа бировни сайлашди», — деди йиғилганларнинг бири.

Норозилик акциясига келган яна бир турғун «қишлоқ ҳукумати раҳбаримизни ўрнига қўймагунча тарқалмаймиз» деб билдирди.

«Депутатлар унинг пулини олганда, шунинг учун пулга сотилган. У эл-юрт учун куйиб, қанча яхши ишларни қилди. Куршаб қишлоғи ривожланди. Бизнинг қишлоқ ҳукуматимизни ўрнига қўйсин, у келмагунча шу ердан кетмаймиз», — деди у.

Шу сабаб турғунларнинг Миргул Кожоева маҳаллий кенгашнинг депутатлари «эл олдига келиб, нима учун бундай бўлганини тушунтириб бериши кераклигини» айтди.

«Шу депутатлар бу ерга келмаса, нима учун шундай бўлганини айтиб бермаса кетишсин. Шу ривожлантираётган болани сайламай, бошқа одамни сайласа … Бундай депутатларни бизга кераги йўқ», — деди у.

Норозиликка чиққан яшовчилар янги сайланган Келдибаевни «танимаймиз» деб билдиришди. Улар агар талаби бажарилмаса, тегишли органларга билдирув бериб тинчлик митингига чиқишларини айтишди.

Ўш вилоят маъмуриятининг матбуот котиби Эрмек Муратбек ўғли сайлов натижасини бекор қилиш маҳаллий ҳукуматнинг компетенциясида эмаслигини айтиб, норозилик билдирганларга Ўзган туманининг ҳокими тушунтириш ишларини олиб бораётганини таъкидлади.

«Маҳаллийлар фақат ўрнига қўйинглар дейишмоқда. Тегишли органлар қонуни сақлаш мақсадида халққа тушунтириш ишларини олиб боришади. Сайлов натижасини бекор қилишни ҳудудий сайлов комиссияси ҳал қилади», — деди у.

Келдибаев ва Ташиев ҳақида

Альтинбек Ташиев Куршаб қишлоғи ҳукуматининг раҳбари бўлиб 2018 йилнинг апрель ойида сайланган. Унгача Ўш вилоят ҳисоб бошқармасида ва Ўш шаҳар солиқ хизматида ишлаган.

Ташиев натижаси бекор қилинган парламент сайловига «Мекеним Кыргызстан» партиясининг рўйхатида 93-қаторда келган.

Янгисайланган Сактанбек Келдибаев Жогорку Кенеш депутати Сагиндик Келдибаевнинг туғишгани. Ўзи хусусий тадбиркорлик билан шуғулланади — Ўзган туманида тош ишлаб чиқариб, кафель чиқарувчи заводга раҳбарлик қилади.

Келдибаев 2015 йили унга Ўш вилоят прокуратурасида ишлаган Канжар Кидиралиев ўзининг шериклари билан бирга ҳужум қилганини айтган. Бироқ иш объектив тергов қилинмаганини билдирган.