Тинибекова Бирлашган кураш дунёсининг рейтингида қайтадан биринчи ўринга чиқди

Кураш бўйича дунёнинг ҳозирги чемпиони ва қирғизистонлик Айсулуу Тинибекова Бирлашган кураш дунёсининг (UWW) жаҳон рейтингида 62 килограмм оғирликда яна биринчи ўринга чиқди.

Қирғизистонлик спортчи олдин ҳам бир неча марта рўйхат бошига чиққан.

Бу рейтинг ташкилот сайтига жойланиб, у ўтаётган мусобақаларнинг натижасига қараб янгиланиб туради.

Охирги марта рўйхат 2021 йилнинг июнь ойи бошида ўтган Poland Open мусобақасидан сўнг янгиланган. Унда Тинибекова финалда канадалик рақибини енгиб, олтин медални қўлга киритган. Шундай қилиб у ҳисобидаги 34 очко билан тўрт босқичга кўтарилган. Олдин қирғизистонлик полвон шу рейтингда бешинчи ўринни эгаллаб турган.

Иккинчи ўринга ҳозирда венгриялик Марианна Састин чиқди, олдинги учликда — бразилиялик Лаис Нунес бор.

Бундан ташқари, спортчи Мээрим Жуманазарова 68 килограммгача оғирликда спортчилар орасида бир поғона кўтарилган — у Полшада ўтган турнирда учинчи ўринни банд қилган.

Айпери Медет қизи 76 кг оғирликкача бўлган спортилар орасидаги рейтингда бешинчи ўринни эгаллади. Уч қиз ҳам Токиода ўтувчи Олимпиадада Қирғизистон номини ҳимоя қилади.

UWW рейтинги грек-рим, эркин ва аёллар орасидаги кураш бўйича тузилади. Унга кўра, ҳар бир оғирлик категориясида 20 энг яхши полвон аниқланади.

Poland Open 2021

Аввалроқ қирғизистонлик полвон Айсулуу Тинибекова Полшада хотин-қизлар орасида ўтган «Poland Open-2021» эркин кураш бўйича халқаро мусобақада олтин медаль олган.

Финал учрашувида қирғизистонлик спортчи канадалик спортчи Анна Паула Годинез Гонзалез билан куч синашди. Беллашув 7:1 ҳисобида Тинибекованинг ишончли ғалабаси билан тугаган.

Тинибекова — эркин кураш бўйича спорт устаси ва Осиёнинг уч карра чемпиони. Шунингдек, у кураш бўйича 2019 йили сентябрда жаҳон чемпиони бўлган.

Бунгача Олимпиада ўйинларига икки марта қатнашган, бироқ медаль олмаган. У олдиндаги Олимпиадага қатнашмоқчи.

Полвон қиз United World Wrestlingнинг дунёдаги энг яхши полвон хотин-қизлари рўйхатининг бошига кўтарилган. 2020 йилнинг бошида Тинибекова Италияда ўтган халқаро турнирда олтин медаль олган.