Бабановга оиласи билан учрашиш тақиқланди. Адвокат қарор устидан шикоят қилди

351

Собиқ ҳукумат раҳбарининг аёли Рита Бирбаева билан уларнинг ўғли Нуремирга Ўмурбек Бабанов билан учрашиши тақиқланди. Собиқ премьер аввалроқ «Қумтўр» иши бўйича қўлга олинган. Ҳозирда у МХДҚнинг ТИЗОсида.

Бабановнинг аёли бўлаётган воқеаларни «ҳуқуқий томондан ҳаддан ошишлик» деб атади.

«Буни Ўмурбек Бабановга нисбатан қийноқ қатори қабул қилса бўлади. Мен ва ўғлим терговга қандай тўсқинлик қилардик?» — деб сўради у.

Бабановнинг фейсбукдаги расмий саҳифасида МХДҚнинг терговчиси ўзининг қарори билан учрашувга розилик бермагани айтилган.

«Терговнинг манфаати сабаб Ўмурбек Бабановга унинг адвокатидан ташқари бошқа томонлар билан учрашиши мумкин эмас. Адвокатнинг Бабановнинг яқинлари билан учрашишига рухсат бериши бўйича илтимоси қаноатлантирилмайди», — деб ёзган унга терговчи А.Жеэнбаев.

Бабановнинг адвокати Амантур Абдирахманов терговчининг учрашишни тақиқлашини ноқонуний деб ҳисоблашини таъкидлади.

«Учрашувни тақиқлаш бу асоссиз сабаб! Аёли билан ўғли терговга қандай тўсқинлик қилиши мумкин? Мумкин эмас. Бундай учрашувлар тергов қамоғи ходимларининг назорати остида ўтади. Учрашувни тақиқлашни биз Ўмурбек Бабановнинг қонуний ҳуқуқларини бузган гуманлиликка қарши ва одамгарчиликка хос бўлмаган муносабат қатори қабул қилдик», — деди адвокат.

14 июнда у терговчининг учрашувга рухсат берган қарорига қарши судга мурожаат қилиб, қарорни ноқонуний ва асоссиз деб топиб, мазкур қонунбузарликни бекор қилишни сўраган.

Аввалроқ «Қумтўр»даги коррупция иши бўйича қўлга олинган собиқ премьер министр Ўмурбек Бабанов МХДҚнинг ТИЗОсидан хат ёзган. Унда нима сабабдан унга нисбатан «Қумтўр» билан тил бириктирган деган айб қўйилгани ҳақида айтган. У айбловларни «билжираган гап» деб атаган.

[Мени нима учун судлашмоқда?] Қирғизистон манфаати учун ишлаб, ерни халққа қайтариб, Центерра билан қаттиқ конфликтга борганим учун судланяпманми? Ёки бошқа сабаблар ҳам борми? Айбловчи томон мен премьер-министр хизматида бўлганимда Жогорку Кенешнинг айрим депутатларини вақтинча депутатлик комиссиясининг ҳисоботига қарши овоз беришга «ундаган» деган сабабни келтирмоқда. Бу нима деган билжираган гап?» — деб айтилади сиёсатчининг хатида.

Бабанов судья мажлисга ОАВлари вакилларини киритмай, кейин унинг видеосини техник сабабларга таяниб бермай қўйганини билдирди.

«Суд мажлиси олинган видеони ҳам беришдан қўрқишмоқда. Сабаби суддаги абсурдлик ҳолатини видеодан ҳамма кўриб қоларди. Терговчи билан прокурор бирорта ҳам саволга жавоб беролмай бошларини ерга эгиб туришди. Сабаби улар бир нарсани билишган – менга қўйилаётган айб ҳеч нарсага ярамаган, ақлга сиғмас айблов. Мени шунчаки судлашмоқда», — деб билдирган Бабанов.

Шунингдек, унга нисбатан ўзи тузган «Қумтўр»нинг ишини текширувчи комиссиянинг ишига тўсқинлик қилган деган айбни «ақлга сиғмас» деб атаган.

«Яна бир нарса, 2016 йили парламентга Лисий ва Давидов музликларини ўзлаштириш ҳақидаги қонунни олиб келишганда шахсан мен ва бизнинг фракция қарши овоз берганмиз. Бу менинг Центеррага системали равишда қарши чиққанимнинг яна бир исботи. Менга 2012 йилнинг охиригача ишлашга имкон беришмагани жуда ачинарли – биз Қумтўрдаги Қирғизистоннинг улушини албатта 70%га етказиб, Қирғизистон ўзи «Қумтўр»ни бошқариб қоларди», — деб якунлаган Бабанов.

«Қумтўр» атрофидаги қўлга олишлар ва можаролар

Сиёсатчи Ўмурбек Бабанов 31 майда «Қумтўр» лойиҳасини амалга оширишдаги коррупцияда гумон қилиниб, МХДҚ томонидан қўлга олинган. Унда давлат қўмитаси Бабанов «тергов давомида олинган далиллар асосида» ушланганини билдирган.

Сиёсатчининг адвокати Амантур Абдрахманов Ўмурбек Бабанов ўзини «Қумтўр» иши бўйича айбдор деб ҳисобламайди ва тергов билан ҳамкорликка бормайди деб билдирган. Унинг айтишича, собиқ премьер протоколга яна қайси жиноятда гумон қилингани тушунарсиз деб ёзиб берган.

«Қумтўр»даги коррупция иши бўйича Бабановдан ташқари собиқ депутат Исхак Пирматов, депутатлар Асилбек Жээнбеков, Тўрўбай Зулпукаров ва Талантбек Узакбаев ушланган.

«Қумтўр»нинг атрофидаги можаро бир неча ҳафтадан кейин бошланган — бу 6 майда парламент депутатлари хусусий компанияда ташқи давлат бошқарувни киритишга йўл берган қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишгандан кейин бўлган.

Яна бир ҳафта ўтиб, 12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг натижасини чиқариб, олтин қазиш компаниясидан, бунгача суд талаб қилган маблағни ҳисобга олиб 459 млрд сом ёки 4 млрд 252 млн доллар ундиришни таклиф қилган.

Ўша вақтда депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Қумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча четдан бошқарув киритиш. Кейин 14 майда ташқи бошқарув бўйича қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.

Натижада ҳукумат «Қумтўр Голд Компани»га ташқи бошқарувчини тайинлаган. У Канаданинг Centerra Gold Inc компаниясининг директорлар кенгаши аъзоси бўлган Канада фуқароси Тенгиз Бўлтурук бўлган.

Бундай қарор канадалик компанияни — Centerra Gold Inc — қониқтирган эмас. Компания қирғиз ҳукуматини Арбитраж судига беришини билдирган. Centerra республика ҳукуматнинг ҳаракати томонлар ўртасидаги имзоланган шартномани бузади деб ҳисоблайди. Шу билан бирга Канада компанияси ҳукумат уларга мурожаат қилса, «конструктив» диалогга тайёрлигини билдирган.