Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқатнинг айрим турларини экспортлашга тақиқ қўйишни таклиф қилди

282

Қишлоқ, сув хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш вазирлиги Қирғизистон ҳудудидан озиқ-овқатларнинг айрим турларини ЕОИИдан четга чиқаришни тақиқлашни таклиф қилди.

Экспортга тақиқни 8 июлдан бошлаб ярим йилга киритиш таклиф қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўз лойиҳаси билан қуйидаги озиқ-овқатларни чиқаришни тақиқлашни таклиф қилади:

  • Буғдой;
  • жўхори;
  • арпа;
  • гуруч;
  • буғдой уни;
  • ўсимлик ёғи;
  • шакар;
  • товуқ тухуми;
  • озуқалар (хашак, сомон, комбикорм, оқшоқ ва дон экини емлари).

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқатларни чиқаришни тақиқлаш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кескин етишмаслиги ва нархларни қимматлаб кетишини олдини олиш учун кўрилган ҳаракатлигини тушунтирди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу чорага қишлоқ хўжалиги ўсимликлари учун ҳайдов майдонларининг камайиши, бунинг натижасида айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирилиши қисқаргани сабаблигини айтди. Шу сабаб республиканинг ички озиқ-овқат бозорида нархлар 60-70 фоизга ошиб кетган.

Бунгача ҳам қишлоқ хўжалиги вазирлиги шундай чораларни қўллаган. 2020 йилнинг ноябрида муассаса ўлканинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эмас, молларни ҳам чиқаришни тақиқлаган.

Янги қарор лойиҳасида қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2020 йилнинг ноябрида киритилган тақиқ бозорда вазиятни барқарорлаштиришга шароит яратишини таъкидлайди.

«Қишлоқ хўжалиги товарларини турларини четга олиб чиқишни вақтинча тақиқлашни муддати битгандан кейин шу товарларни оммавий равишда экспорт қилиш янги куч билан бошланади, натижада республиканинг ички озиқ-овқат бозорида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархлари ошиб кетади», — деб тахмин қилишди муассасадагилар.

Бошқа сабабларнинг ичидан қишлоқ хўжалиги вазирлиги қиш фаслида қор оз ёғиб, баҳор кечикиб келиши сабаб бу йилга қишлоқ хўжалиги ишлари кечикканини таъкидлаган.

«Қирғизметео хизматининг дастлабки берган маълумотларига кўра, ёз қурғоқ бўлиши кутилмоқда, бунинг оқибати қишлоқ хўжалигига салбий таъсир қилади», — деб айтилган хабарда.