10 июнда Талас, Ўзган ва Қоракўлда шаҳар мэрлари сайланди.
Таласда шаҳар раҳбарлигига Аскар Шабданов сайланди. У 2020 йили «Мекеним Кыргызстан» партияси қаторида парламент сайловига қатнашган. Мазкур партияни ўлкадаги таъсирли деб саналган Матраимовларнинг оиласи билан боғлашади.
Бундан ташқари, «Демир банк»нинг Талас филиали директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
2016 йили «Республика-Ата-Журт» партияси билан маҳаллий кенгашга депутат бўлган.
Аскаровгача Таласнинг мери лавозимида Айдар Жусупбеков ишлаган.
Ўзган шаҳрининг мери бўлиб парламентдаги КСДП партиясининг депутати Нодирбек Каримов тайинланди. Бунгача мазкур хизматда Мухтаржан Калматов ишлаган.
Қоракўлда эса шаҳар раҳбари бўлиб маҳаллий «Кўкаламзорлаштириш» муниципал ишхонасининг собиқ раҳбари ва мер вазифасини бажарувчи Эрмат Жумаев сайланди.
У 2020 йили ноябрдан бошлаб мер вазифасини бажара бошлаган. Унда фармонга президент вазифасини бажарган Садир Жапаров қўл қўйган.
Бунгача Адил Каниметов шаҳар мери бўлган. Каниметов октябрь воқеаларидан кейин ишдан кетган.