Садир Жапаров: Июнь воқеалари катта сабоқ бўлиши керак

302

Президент Садир Жапаров июнь воқеасининг 11 йиллиги муносабати билан мурожаат қилди. Унда у тўполонда «шаҳид бўлганларнинг хотираси мангу сақланишини» айтиб, «июнь воқеалари катта сабоқ бўлиши керак» деб билдирди.

«Тарихнинг бу такрорланмас синови боболардан мерос қолган севимли Қирғизистонимизнинг келажаги учун иноқлигимизни ошириб, бирдамлигимизни мустаҳкамлашда зарурлигини яна бир марта тасдиқлади [...] Бундай офат, қардош халқларни қирди пичоқ қилган бундай воқеа иккинчи марта такрорланмасин деб тилаймиз. Бизга ҳар томонлама ёрдам берган халқаро жамоатчиликка яна бир марта миннатдорчилик билдираман», — деди у.

Шунингдек, давлат раҳбари Ўш, Жалолобод вилоятларини кўп миллатли бўлгани — ўлканинг бойлиги эканини таъкидлади.

«Ҳар бир этнос гуруҳ ўзининг маданиятини, тилини, урф-одатларини сақлаш билан Қирғизистонни ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бугун биз бирдамликни мустаҳкамлаш билан бир халқ, бир ўлка қатори келажакка йўл олишимиз керак. Бир-биримизга бўлган ҳурмат, ёрдам ишонч орқали биз катта-катта муваффақиятларни қўлга киритамиз. Бизнинг куч — бирдамликда!» — деди Жапаров.

Бундан ташқари, Жапаров «Бизнинг ривожланишимиз минтақадаги қўшнилар билан дўстлик, дунёнинг барча мамлакатлари билан ўзаро фойдали ҳамкорликка йўналтирилган» деб таъкидлаб, «шаҳид кетганларнинг хотираси доимо юрагимизда сақланади» деб айтди.

Бугун Ўш шаҳридаги «Оналарнинг кўз ёши» монументида миллатлар аро низода шаҳид бўлганлар хотирланиб, уларга қуръон ўқилди. Президент Садир Жапаров хотирлаш маросимига бормади — у Туркияга иш сафари билан кетган.

Ўш ва Жалолобод вилоятларида бўлган июнь қўзғолонига бу йил ўн бир йил бўлди. 2010 йилнинг 10 июнида миллатлар аро низо чиқиб, бу уч кун давом этган. Вазият 14 июнь куни эрталаб барқарорлашган.

Расмий маълумот бўйича, июнь воқеасида 447 киши ҳалок бўлиб, 1500дан ортиқ одам турли тан жароҳати олган. Норасмий маълумотлар бўйича ўлганларнинг сони 2000 кишидан олган.

Жорий йилнинг 2 апрелида Садир Жапаров Миллий хавфсизлик қўмитасига 2010 йилдаги июнь воқеаларига боғлиқ материалларни текширишни топширган.