ФЕТО, қирғиз-тожик чегараси, авиарейслар. Жапаровнинг Туркияга бўлган сафари

264
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Давлат раҳбари Садир Жапаров ва Туркиянинг президенти Режаб Тоййип Эрдўғон  9 июнда матбуот анжумани ўтказиб, музокараларини очиқлашди. Матбуот анжумани турк президентининг резиденциясида бўлди.

Асосан музокараларнинг мағзини Эрдоган очиқлади. Жапаров эса унинг сўзларини тасдиқлаб, қирғиз-турк муносабатлари ривожланишидан манфаатдор эканини билдирди.

Ҳамкорликка 10 йил

Йиғин бошида Эрдўған 30 йил олдин Туркия Қирғизистон мустақиллигини тан олган биринчи давлатларнинг бири бўлганини таъкидлади. Шунингдек, у Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорликка 10 йил бўлганини айтиб, бу муносабатлар бундан кейин ҳам мустаҳкамланди деб билдирди.

Бундан ташқари, Эрдўған қирғиз халқи 11 апрелда референдум орқали президентлик бошқарувни танлаганини таъкидлаб, Қирғизистонга муваффақият тилади.

*2017 йилнинг апрель ойида Туркиянинг Конституциясига ўзгартиришлар киритилиб, парламент бошқаруви президентлик бошқарувига алмашган. Референдумга қатнашган 51%дан ортиқ сайловчи бунга «маъқул» деб овоз беришган. Туркияда президентлик бошқарувига ўтиш норозиликлар билан бошланган.

ФEТО ҳақида

Фетхуллах Гулен ва Режеп Эрдоган

Туркиянинг раҳбари Садир Жапаров билан учрашувда террористик ташкилотларга қарши бардош бериш бўйича сўзлашганини билдирди. Эрдўған айниқса, ФEТО* ташкилотга эътибор қилди. Унинг айтишича, Жапаров ФEТО «икки ўлканинг миллий хавфсизлигига хавф келтириши ҳақида» Эрдўған билан ҳамфикр.

* ФEТО — туркчадан таржима қилинганда Fethullahçı Terör Örgütü (Фетхуллахнинг террористик ташкилоти) деган маънони англатади. Туркия ҳукумати диний ташвиқотчи «Фетхуллах Гуленнинг ҳаракатини» 2016 йилдаги тўнтарилишда айблаб, уларни террористик ташкилот деб атаган. Бироқ «Гуленнинг ҳаракати» бу айбловларни инкор қилмоқда.

«Сўнгги воқеалар ФEТОнинг қонли, қоронғи ва совуқ юзини очди. Худо хоҳласа, бир-биримизни қўллаб, бу муаммони бирга ҳал қиламиз. Ҳурматли давлат раҳбарига Туркиянинг қирғиз халқига ва давлатига бўлган ёрдамини яна бир марта таъкидладим. Сиёсий барқарорлик томон қўйилган ҳар бир қадамда биз қирғиз халқи билан бирга бўлишда давом этамиз», — деди Эрдўған.

Бироқ Жапаров матбуот анжуманида «Гулен ҳаракати» ҳақида изоҳ бермади. Президентнинг сайтида бу ҳақда маълумот йўқ.

Ҳозирда Қирғизистонда «Сапат» билим бериш муассасасининг асосчиларидан бири Орхан Инанди қидирилмоқда. У 1 июнга ўтар кечаси бедарак йўқолган. Куч органлари Инандининг йўқолиши бўйича «Одам ўғирлаш» моддаси билан судгача текширувни бошлаган.

Турк нашрлари Инандини «ФEТОнинг Ўрта Осиёдаги имоми» деб ёзиб, у Қирғизистонда қўлга олинганини билдиришган. Инандининг аёли Рейхан Инанди Тукрия ҳукумати томонидан ўғирланиб, элчилик биносида ушлаб турилганини айтмоқда. Бироқ Туркиянинг элчилиги бу маълумотни «нонсенс» деб атаган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро ҳақида

Шунингдек Эрдоган апрелнинг охирида Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегарадош ҳудудларида бўлган қуролли тўқнашувни эслади. Эрдўған «икки қардош халқ ўртасидаги тўқнашув чуқур қайғуга солганини» билдирди.

«Икки қардош давлат ўртасидаги бўлган воқеа бизни ҳақиқатдан ҳам хавотирга солди. Бу имкониятдан фойдаланиб ҳалок бўлган барча қадрдонларимизнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман. Икки ўлка сабр билан бу масалани қисқа вақт ичида ҳал қилганига қувондик. Икки қўшни мамлакат бундан кейин ҳам муаммоларни тинчлик йўли билан ҳал қилади деб умид қиламиз», — деди Эрдўған.

28-29-30 апрелда тожик ҳарбийларини Баткен вилоятининг чегарадош ҳудудларига қилган ҳужумидан 36 қирғизистонлик ҳалок бўлган — уларнинг орасида ёш болалар ва уч ҳарбий ходим бор. Қирғизистоннинг бош прокуратураси Тожикистоннинг ҳаракатларини «ҳарбий агрессия» деб баҳолаб, 11 судгача текширув иши очилганини билдирган.

«Кўздан ёш эмас, қон оқади». Тожик агрессиясининг қурбонларига бағишланган онлайн-ёдгорлик

Авиарейслар кўпаяди

Режаб Тоййип Эрдўғон Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги авиарейслар сони кўпайишини билдирди.

«Бу рейслар анча бошқача бўлади, уларни сони кўпаяди. Туркиядан Қирғизистонга ва Қирғизистондан Туркияга қатновлар кўпроқ ташкил қилинади», — деди Туркиянинг президенти.

Шунингдек Эрдўған коронавирус пандемиясига қарамай икки ўлканинг ўртасидаги савдо-сотиқ кўлами 507 млн доллардан камаймаганини таъкидлади. У Қирғизистон билан савдо-сотиқ муносабатларни 1 млрд долларгача кўтаришга ҳаракат қилишини айтди.

Президент Жапаров Туркия билан савдо айланмасини 1 миллиард АҚШ долларигача етказиш бўйича аниқ чораларни кўриш ҳақидаги келишувга эришилганини тасдиқлади. Шу билан бирга Жапаров шу йилнинг 8-9 июлида Иссиқкўлда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлар аро қўшма комиссиясининг навбатдаги 10-йиғинини ўтказишнинг муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, президентлар соғлиқни сақлаш тармоғида икки давлат ўртасидаги йирик лойиҳалардан бири бўлган Бишкекдаги қирғиз-турк дўстилиги давлат касалхонасини расмий турда очиш масаласини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, икки давлат раҳбари транспорт, соғлиқни сақлаш, кон қазиш, энергетика, туризм, билим бериш ва маданият сфераларини ривожлантириш бўйича сўзлашувлар ўтказишгани маълум бўлди. Садир Жапаров Туркияда 10 мингдан ортиқ қирғизистонлик таълим олаётганини таъкидлаб, тиғиз ҳамкорлик натижасида бу сон анча ортишига умид қилади.

Президент Садир Жапаров Туркияга иш сафари билан 9 июнда учиб кетган. Давлат раҳбарининг матбуот хизмати Жапаров турк президенти Режаб Тоййип Эрдўғон билан икки томонлама музокараларни ўтказишини билдирган. Шунингдек, Туркияда Турк тилли мамлакатларнинг ҳамкорлик кенгаши (ТМКК) асосида ўзаро алоқаларнинг муҳим масалалари муҳокама қилинди.