Видео: Сузоқнинг турғуни иккинчи аёл олиб тўқ қилди, милиция воқеани текширмоқда

328
Сузоқнинг турғуни икки аёли билан

Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани яшовчиси иккинчи хотин олиб, аёли ва болаларининг иштирокида тўй қилган. Сузоқ ТИИБи «Икки ёки ундан ортиқ хотин олиш» моддаси бўйича судгача текширувни бошлади.

Нима бўлди?

Июнь ойининг бошида ижтимоий тармоқларда “«Кундошим эмас, синглимга бахт тилайман». Сузоқда аёли ўз турмуш ўртоғига иккинчи хотин олиб берди» номли лавҳа тарқалган.

Видео тўйхоналарнинг бирида олинган. Унда иккинчи хотин олаётган эрига «бахт» тилаган аёлнинг сўзлари билан бошланади.

«Мен кундошим эмас, синглимга бахт тилайман. Ҳар доим бирга қувониб юрайлик. Бахтли бўлинглар!» — деган аёл.

Шунингдек, бу одамни ўсмир ўғли билан қизи отасини «икки онам билан ҳам бахтли бўлинг» деб табриклашган.

Келган меҳмонларнинг бири «бундай ишни мард одамлар қила олади» деб, унинг биринчи хотинига «миннатдорчилик» билдириб, у ваъдасида охиригача туради деб умид қилган.

«Бу аёлга эгилиб таъзим қиламан. Сиз кабилар оз. Сузоқда Дилшод ака биринчиси ва охиргиси бўлса керак, ажойиб, гап йўқ! Сизларни оилангизни ҳамма мақтаяпти. Бу даражага етишда Дилфузанинг ҳиссаси катта. Энди мард одамлар ваъдасига охиригача амал қиладида а? Сиздан умидимиз катта» — деган у.

Шундан сўнг у иккинчи хотини билан қарсаклар остида тўйхонага кириб келган кадрни кўриш мумкин. Кейин ўртакаш «умрбод бахтли бўлинглар» деб маросимни очиб берган.

«Бугунги кечамизда асосан бизнинг Дилшод акамиз суюниб, қувонмоқда. Шу сабаб бугун тўй, бугун байрам, ёшликни эсга солади. Шу сабаб қадрдонлар икки ёшнинг кўтаринки кайфияти учун яна бир марта қарсак чаламиз!» — деган у.

Қизғин муҳокама

Тўй давомида бу киши икки хотини билан ҳам рақс тушган — тўйга борганлар қарсак чалиб, пул қистиришган.

Мазкур воқеа жамоатчиликда қизғин муҳокама қилиниб, видео остига изоҳ қолдирган эркакларнинг кўпчилиги биринчи хотинга миннатдорчилик билдиришган.

Айрим аёллар эса эрига иккинчи хотин олишга розилик берган аёлни танқид қилиб, «бу ақлга сиғмаган иш эканини» айтишган.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу кишининг биринчи аёли «аламига чидамай ўзини осибди деган маълумотлар борлигини» ёзишган.

Милиция текширувни бошлади.

Жалолобод ВИИБнинг матбуот ходими Шеркул Турганбаев мазкур факт Сузоқ ТИИБига «Икки ёки ундан кўп хотин олиш» моддаси билан 10 июнда рўйхатга олинганини билдирди. «Аёл ўзини осибди» деган маълумот ёлғон эканини айтди.

Турганбаев киши икки аёли билан бошқа-бошқа уйларда яшаётганини айтиб, тергов ишларининг натижасида тегишли чоралар кўрилади деб қўшимча қилди.

Қирғизистонда икки ёки ундан кўп хотин олиш тақиқланган. Олдин Жиноят кодексида кўп хотинлик учун икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш қаралган эди. Бироқ 2017 йили ўзгартириш киритилганда бу моддани декриминаллаштирилиб, ҳозирда жазо — 100 минг сомдан 140 минг сомгача жарима тўлаш ёки жамоат ишларига жалб қилишга ўзгартирилган.