Ўшда 15 ёшли қиз суратга тушмоқчи бўлиб, сойга чўкиб кетди

276
Иллюстратив сурат. Сурат: Тойчубек Артик ўғли / Kloop.kg

Ўш вилоятининг Қора-Қулжа туманида 15 ёшдаги ўсмир қиз Қора-Кулжа дарёсига чўкиб кетган. Бу ҳақда Фавқулотда ҳолатлар вазирлигидан 8-июнда маълум қилишди. 

Ўш вилоят ички ишлар вазирлигидан марҳум суратга тушаман деб дарёга тушиб кетганини билдиришди. Маълумотга кўра, воқеа ўсмир дўстлари билан дам олгани борганда бўлган. 

Ўтган йилнинг 7-июнида Ўш шаҳридаги Оқбура дарёсига «Макаренко» мактабининг битирувчиси тушиб кетиб вафот этган. Унинг жасади эртаси куни тонгга яқин 5:30лар атрофида топилган. Марҳум тўрт дўсти билан суратга тушаман деб оёғи тойиб кетган.