«Тундукэлектр»нинг собиқ етакчиси Бекмурзаев энергетика ва саноат вазири бўлди

264

Президентнинг матбуот хизмати Садир Жапаров Доскул Бекмурзаевни энергетика ва енгил саноат вазири вазири қилиб тайинлаганини хабар қилди. Олдин бу хизматда Кубаничбек Турдубаев ишлаган.

Доскул Бекмурзаев ким?

Доскул Бекмурзаев директорлар кенгашининг қарори билан 2020 йилнинг сентябри бошида «Тундукэлектр»нинг бош директори бўлиб тайинланган. Аввалги директор Искендер Кадиркулов ариза ёзиб, компаниядан кетган.

2020 йилдаги октябрь воқеаларида ҳукумат алмашгандан кейин «Тундукэлектр» акционерлик жамиятининг директорлар кенгаши 27 октябрда Бекмурзаевни эгаллаган хизматидан бўшатиб, ўрнига Улан Астаркуловни тайинлаган.

Бироқ энергетиклар бу қарордан норози бўлиб, уни ноқонуний деб атаб, Бишкекда Миллий энергохолдингнинг ва ҳукумат уйи олдига уч марта митингга чиқишган. Улар митинг билан чекланмай, агар Бекмурзаев хизматига қайтарилмаса, иш ташлашларини ҳам айтишган. Бироқ Бекмурзаев ўз ўрнига қайтарилган эмас.

Бекмурзаев ишдан ноқонуний бўшатилганини айтиб судга мурожаат қилган. Аламудун тумани суди унинг бўшатилишини ноқонуний деб, қайта тикланиш қарорини чиқарган. Бироқ «Тундукэлектр» ОҲЖ мазкур қарор устидан Чуй вилоят судига шикоят қилган. Вилоят суди қарорни «Тундукэлектр» фойдасига чиқарган. Бироқ Бекмурзаев ишсиз қолмади: у энергетика ва енгил саноат вазири бўлиб тайинланди.

Юстиция вазирлигининг маълумоти бўйича, Бекмурзаев «Талас вилоят қирғиз кураши федерацияси» жамоат бирлашмасининг асосчиларидан бири. Шунингдек у «Ошэлектро» компаниясининг тенг ҳуқуқли ҳиссадорларидан бири бўлиб ҳисобланади.