Маршрут таксиларнинг ҳайдовчилари беш кун давом этган норозилик акциясини тўхтатиб, қатновга чиқишди.
Бироқ йўловчи ташувчи ишхоналарнинг бири 24.kg нашрига улар йўл кира нархи бўйича қарорни кутишаётганини билдирган. Мэрия тариф сентябрда кўтарилиши мумкинлигини айтган.
Маршрут ҳайдовчиларининг бири Kaktus.Media нашрига берган интервьюсида, ўлканинг жанубида бўлаётган воқеалар сабаб уларга эътибор берилмаётгани учун иш ташлашни тўхтатдик деб айтган. У агар «сентябргача тариф кўтарилмаса, ҳайдовчилар реванш олишларини» вўшимча қилган.
Ҳайдовчиларнинг иш ташлаши
2-июнда Бишкекнинг маршрутка ҳайдовчилари иш ташлаб, йўл ҳақини кўтаришни талаб қилишган. Мэриядан ҳозир йўл ҳақини кўтариш мумкин эмаслигини билдиришган. Шаҳарда коллапс бошланган. Бироқ бир неча кун ўтганлан кейин айрим фуқаролар маршруткаларсиз Бишкек тоза ва чиройли кўриниб қолганини айтишган.
Жамоат транспорти етишмаслиги сабаб мэрия троллейбус ва автобусларнинг иш вақтини 23:00гача узайтирган. Бундан ташқари, муниципалитетнинг машинаси бор ходимлари фуқароларни бепул ташиган.
Йўловчиларни бепул ташиш учун «Манас» аэропорти ва шаҳарнинг бир қанча ҳусусий тадбиркорлари ҳам ёрдам беришган.
Шунингдек, 20 автобусни президентнинг аёли Айгул Жапарованинг «Үмүт Булагы» фонди берган. Улар автобусларни «Шыдыр Жол» ишхонасидан ижарага олишган.
2021-йилнинг январь ойида ҳам маршруткачилар йўл ҳақини 15 сомгача кўтаришни талаб қилишган эди. Бироқ мэрия тарифларни кўтариш узоқ жараён, майгача чўзилиши мумикнлигини айтган. Кейин ҳайдовчилар икки кундан кейин қатновга чиқишган.
Мэрия ва йўл ҳақи
Бишкек мэрияси 26-апрелда жамоат транспортларининг йўл ҳақини кўтариш бўйича жамоатчилик муҳокамаси бошланганини билдириб, лойиҳанинг регулятив таъсирини таҳлилини эълон қилган.
Таҳлил шаҳарликлар учун муниципал транспортдаги нархни 11 сомгача, хусусий автобусларда 15 сомгача кўтариш қулайлигини кўрсатган.
Мэриянинг маълумоти бўйича ҳозирги тарифлар транспортларни ўз вақтида техназоратдан ўтказишни таъминлай олмайди. Бундан ташқари, маршрут таксиларда транспорт хариталардан фойдаланиш мумкин эмаслиги мэрияни хавотирга солади.
Мэрия тарифни кўтариш йўловчи ташувчи ишхоналарнинг ва ҳайдовчиларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаб, кадрларнинг келиб-кетишини тўхтатиши мумкин деб ҳисоблайди.