Президентнинг номидан фойдаланиб млн доллардан ортиқ пул таъма қилганлар қўлга олинди — МХДҚ

231

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 1,2 миллион доллар талаб қилган фирибгарлар қўлга тушганини билдирди. Муассасанинг маълумотига кўра, қўлга олинган одамлар президент Садир Жапаровнинг акаси билан алоқаси борлигини айтиб, унинг номидан фойдаланишган.

«Аниқланишича, «А.М.Б.» ва «Б.У.М.», президент Жапаровнинг акаси Сабир Жапаровнинг номини ёпиниб, товламачилик йўли билан ва одамларнинг ишончига кириб, кундалик эҳтиёж моллари бор контейнерларни экспорт қилиш масаласини ҳал қилиш учун йирик суммадаги 1 250 000 АҚШ доллар миқдоридаги Қозоғистон ҳудудида жойлашган "M.T.A.» исмли фуқаронинг пулларига эга бўлишга ҳаракат қилгани аниқланди», — деб билдирди муассаса.

«Йирик миқдордаги фирибгарлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди, номи тилга олинган «А.М.Б» ТИЗОга киритилди.

Президент маъмурияти дарҳол муносабат билдирди.

«Президентнинг номидан фойдаланиб, шахсий масалаларини ҳал қилиш мақсадида мурожаат қилган ёки босим кўрсатган ҳолатлар бўлса, тегишли ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», — деб билдирди Жапаровнинг матбуот хизмати. Президент маъмурияти Садир Жапаров бунгача унинг номидан фойдаланиб шахсий манфаатини кўзлаганларни, керак бўлса улар унинг қариндошлари бўлса ҳам қўлга олиниши кераклигини билдирган деб таъкидлади.

Аввалроқ ҳам таҳдид қилишда гумон қилиниб президентнинг атрофидаги одамлар қўлга олинган. Масалан, 9 январда 250 минг доллар таҳдид қилишда гумон қилинган Мелис Аспеков билан Улан Жураев қўлга олингани маълум бўлган. Улар Жапаровнинг сафдошлари қатори танилишган, Аспеков эса Садир Жапаровнинг Чуй вилоятидаги сайлов штабини бошқараётганини билдирган эди — сиёсатчининг штаби бу маълумотни рад этган.

30 январда президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлими раҳбари Нургази Анаркулов қўлга олинган — у ҳам таҳдид қилишда айбланган. МХДҚ маълумотига кўра, Анаркулов лавозимдан фойдаланиб, моддий томондан бойиш учун давлат хизматига номзодларнинг бирини муаммосини ижобий ҳал қилиш учун йирик суммада маблағ талаб қилган. Мазкур воқеадан кейин у эгаллаган хизматидан бўшатилиб, ўрнига телебошловчи Нуркамал Асканова келган.