Ўш халқаро аэропортида ушлаб турилган Тожикистоннинг уч фуқароси 29-майга ўтар кечаси ватанига учиб кетди. Бу ҳақда «Клооп»га «Манас» аэропортининг матбуот котиби Алия Курбанова билдирди.
Маргарита Расулова, унинг олти ёшли набираси Алиса Нарматова ва Любовь Гордеева билан Тожикистоннинг Қирғизистондаги элчиси Назирмад Ализода Ўшга келиб учрашган.
Тожикистоннинг Қирғизистондаги элчилиги «Азия-Плюс» нашрига маълум қилишича, қўшни давлатнинг фуқаролари қирғиз-тожик чегарасини кесиб ўтишган. Нашр тожикистонликлар элчилик ва Қирғизистоннинг тегишли органлари томонидан олиб борилган иш натижасида ватанига қайтарилгани таъкидланди.
Тожик фуқаролари Россиянинг Сургут шаҳридан депортация қилиниб, 25-майда Ўшга учиб келишган. Расулованинг айтишича, улар Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига Ўш орқали кетишни режалаштиришган. Сабаби Қирғизистон орқали кетиш яқин бўлган ва аэропортда транзитга чеклов йўқ деб ишонтиришган.
Қирғиз-тожик чегарасида киритилган чекловлар
Қирғизистоннинг министрлар кабинети 21 майдан бошлаб Тожикистон фуқароларига қирғиз-тожик чегараси орқали кириб-чиқиш, чегара орқали ўтишга, ўлкада туришга ва транзит турида юришга вақтинча чеклов киритган.
Бу чекловлар Қирғизистон билан Тожикистоннинг, бундан ташқари чет давлатларининг дипломатик вакилликларининг ходимлари ва уларнинг оиласи Қирғизистоннинг тегишли органлари билан олдиндан келишгандан кейин чегарадан ўта олишади.
Шунингдек, чегарадан товар ташувчи машиналар ва бошқа транспорт ҳаракати «Кулунду-Автойўл», «Кайрагач-Автойўл», «Қизил-Бел-Автойўл», «Бордобо-Автойўл», «Карамик-автойўл» ўтказиш бекатлари тўхтатилди.
Шу билан бирга Тожикистонда юрган Қирғизистон фуқаролари Қирғизистонга қайтиб кела олишади, Қирғизистонда юрган тожикистонликлар юртига қирғиз-тожик чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали чиқиб кета олишади.
23 майда министрлар кабинетининг раҳбари Улукбек Марипов Ўш вилоятига қарашли Чон-Олай туманининг чегарага яқин қишлоқларининг турғунлари билан учрашувда киритилган чекловлар «баҳсли муаммолар ҳал қилингунча» амалда бўлади деб билдирган.
Тожикистоннинг Бишкекдаги консули Абубакр Шодиев қирғиз-тожик чегарасидаги чекловлар ҳақида уларга олдиндан хабар берилмаганидан норози бўлди. Чегара хизмати улар министрлар кабинетининг қарорини бажаришаётганини билдириб, муассаса Тожикистонга олдиндан хабар беришга мажбур эмаслигини ва бу уларнинг компетенциясига кирмаслигини айтишган.
Киритилган чекловлар сабаб 26-майда Душанбе шаҳридан Бишкекнинг «Манас» аэропортига қўнган «Сомон Эйр» чартер самолёти Тожикистонга қайтарилган. Унинг ичида 177 тожик фуқароси бўлган. Тожикистонликлар билан бирга келган бошқа давлатнинг тўққиз фуқароси Қирғизистонга киритилган.
Кейинчалик Тожикистоннинг ташқи ишлар вазирлиги маълумот тарқатиб, тожикистонликларни Қирғизистонга бормасликни ва ўлкани транзит қатори фойдаланмасликни сўраган. Тожик ҳукумати ўзининг фуқароларига чет давлатларига «учинчи мамлакат орқали ўтишни» таклиф қилган.
Тожик ҳарбийларининг агрессияси
2021 йилнинг 29 апрелида тонгга яқин Тожикистоннинг қуролли ҳарбийлари Қирғизистоннинг чегара яқин қишлоқларига ҳужум қилган. Минглаган одам ўқдан омон қолиш учун уй-жойини ташлаб қочишга мажбур бўлган. Томонлар 1 майда келишувга эришган.
Бу воқеада 36 қирғизистонлик қурбон бўлган — уларнинг орасида 33 турғун, ёш болалар ва ўлканинг ҳимоя қилган уч ҳарбий хизматчи бор. Яна 154 киши яраланиб, Баткен ва Лайлак туманларининг чегарага яқин қишлоқларидан 40 мингдан ортиқ эвакуацияланган.
Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги низода умумий 136 турар-жой ва 84 объект жабрланганини маълум қилган.
Тожикистоннинг расмий ҳукумати можарода 87 тожик фуқароси яраланиб, улардан 19 киши ҳалок бўлганини билдирган.
Бундан ташқари, можарода Тожикистон фуқароларига тегишли 14 уй тўлиқ ва уч уй қисман бузилганини билдиришган. Шунингдек, бир қурилиш ва бир мактаб қисман жабрланган.
Қирғизистоннинг бош прокуратураси Тожикистоннинг ҳаракатини ҳарбий агрессия қатори баҳолаган. Шунингдек, Қирғизистоннинг ҳарбийлари ҳимоя мақсадида қуролдан фойдаланганини таъкидлаб, Тожикистон ҳудудидаги аҳоли пунктларига ва бошқа объектларга ҳужум қилмаганини маълум қилган.
Ўқ отишни тўхтатиш келишувига 1 майда Қирғизистон билан Тожикистоннинг Миллий хавфсизлик қўмитасининг раҳбарлари учрашгандан кейин эришилган. 3 майда икки томон қўшимча кучларни ва воситаларни давлат чегарасидан доимий жойига олиб кетишган.