«Ахборотни манипуляциялаш тўғрисида»ги баҳсли қонун лойиҳаси қайтадан муҳокамада

1052

Жогорку Кенеш «Маълумотни манипуляциялаш ҳақидаги» шов-шувли қонун лойиҳасини муҳокамага қайтариш ниятида. Парламентнинг Ижтимоий масалалар, билим бериш, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш бўйича қўмитаси 31 майда қонун лойиҳасининг келишилган вариантини ишлаб чиқиш учун келишув гуруҳини тузиш масаласини кўриб чиқади.

Қандай қонун лойиҳаси

«Маълумотни манипуляцилаш ҳақидаги» қонун лойиҳасининг ташкилотчилари — депутатлар Гушат Асилбаева ва Айнура Осмонова. Бироқ кўпинча Асилбаевага тегишли деб билади, сабаби у қонун лойиҳасини ҳимоя қилиб, танқид қилган фойдаланувчиларни «фейклар ва троллар» деб атаган.

Осмонова билан Асилбаева интернетда тарқатилаётган ёлғон ёки аниқ бўлмаган маълумотлар устидан назоратни кучайтириб, бундан ташқари провайдерлардан фойдаланувчилар ҳақида маълумотни сақлаш вазифаларини таклиф қилган.

Шунингдек, қонун лойиҳасида ваколатли орган ёлғон деб ҳисоблаган маълумотга чеклов қўя олади деб кўрсатилган. Бироқ Қирғизистоннинг амалдаги қонунига мувофиқ, бундай қарорни фақат суд чиқаради.

Шу билан бирга мазкур қонун лойиҳаси Россияда қабул қилинган шундай қонун билан 64%га мос келади. Айрим моддалари эса ўзгаришсиз кўчирилган.

Қонун лойиҳаси кескин танқид қилиниб, юристлар бу фуқароларнинг сўз эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқини «қўпол равишда» бузишини ва интернетда давлат цензурасини ўрнатишини таъкидлашган.

Жамоатчиликнинг қаршилигига қарамай, парламент депутатлари қонун лойиҳасини маъқуллаб, президент Сооронбай Жээнбековга қўл қўйиш учун юборган. Бироқ Жээнбеков қонунни қабул қилмай, қарши фикр билдирган.