Охирги суткада коронавируснинг янги 174 ҳолати қайд этилди. 5 бемор вафот этди

267

31-майда коронавируснинг янги 174 ҳолати аниқланди. Унинг ичида лаборатория тасдиқлагани — 156, клинико-эпидемиология тасдиқлагани — 18. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди. 

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 95;
  • Чуй вилоятида — 7;
  • Иссиқкўл вилоятида — 15;
  • Ўш шаҳрида — 26;
  • Жалолобод вилоятида — 17;
  • Талас вилоятида — 5;
  • Баткен вилоятида — 5;
  • Норин вилоятида — 4.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 104 729га етди. 

Бир суткада 244 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 159, Чуй вилоятида — 25, Ўш шаҳрида — 12, Ўш ва Талас вилоятларида — олтитадан, Иссиқкўл вилоятида — 12, Жалолобод вилоятида — 17, Норин вилоятида — 7 бемор соғайди. 

Бу билан ўлка бўйича 98 544 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 1 696 бемор даволанмоқда. Улардан 446 киши оғир, 94 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 1 653 киши даволанмоқда. 

Охирги бир кеча-кундузда ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 4 549.

Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида — тўрт, Иссиқкўлда — бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 808 киши ўлди. 

Шунингдек, 11 тиббиёт ходими коронавирусга чалингани маълум қилинди. Бишкек ва Ўш шаҳарларида — тўрттадан, Жалолобод, Талас, Баткен вилоятиларида — биттадан ходимда касаллик аниқланди. Умумий коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 663га етди, улардан 4 577 тиббиёт ходими соғайди.