Марказий сайлов комиссияси Бишкек, Ўш ва Тоқмоқ шаҳар кенгашларнинг депутатларининг қайта сайлашга 48,3 млн сом сарфлашни режалаштирмоқда. МСК 2021 йилнинг 11 июлига белгиланган сайлов сметасини тасдиқлади.
Асосий харажатлар меҳнат ҳақига сарфланади — 17,2 млн сом, ишнинг эҳтиёжига қараб материалларни сотиб олишга — 4,4 млн сом ва бошқа қўшимча харажатларга — 20,9 млн сом ажратилган. Транспорт харажатларга 2 млн сомга яқин сарфланади.
Бундан ташқари, МСК сайловга тайёрланиш ва уни ўтказиш бўйича календарь планни тасдиқлади. Унга кўра, сайлов олди ташвиқот ишлари 20 июнда бошланиб 10 июлда соат 8:00да тугайди.
Номзодларнинг рўйхати аниқлаш 20 июнгача давом этади, сайловчиларнинг тўлиқ рўйхати 9 июлгача эълон қилиниши керак.
Бунгача МСК 11 апрелда ўтган Бишкек, Ўш ва Тоқмоқ шаҳар кенгашига бўлган сайловнинг натижасини бекор қилган. Бу қарор овоз бериш натижасига таъсир қилган қонун бузарликлар сабаб қабул қилинган. Уч шаҳар кенгашининг депутатларини қайта сайлаш 11 июлга белгиланган. Тегишли фармонга президент Садир Жапаров қўл қўйган.