Sinopharm вакцинасини олиб келишга ЮНИСЕФ ёрдам беради

239

Республика иммунопрофилактика марказининг раҳбари Гулбара Ишенаписова Хитойнинг Sinopharm вакцинасининг иккинчи партиясини Қирғизистонга олиб келишга ЮНИСEФ (UNICEF) ёрдам беришини билдирди. Бунгача Хитой ҳукумати бу препаратнинг 150 минг дозасини Қирғизистонга гуманитар ёрдам қатори берган.

Ишенаписованинг айтишича, ҳозирда Хитой томон таъминлашнинг кўлами бўйича маълумот бериши керак.

«Биз таъминловчиларга хат юборганмиз, улар маъқуллашди. Бироқ вакцинани олиб келиш учун юкнинг миқдорини билишимиз керак: қанча килограмм, сони қанча. Таъминловчилар шу ҳафта маълумот берамиз дейишди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИСEФ билан келишиб, уларни вакцинани олиб келадиган бўлди. Уларни тегишли бўлим ва бошқа давлатлар билан келишувлари бор. Ўзларининг каналлари орқали келишилади», — деб билдирган у kaktus.media нашрига.

Ишенаписова «Клооп»га ҳозирча етказишнинг аниқ куни аниқланмаганини билдирди.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев Қирғизистонни «самолёти ҳам, Пекинга борадиган рейси ҳам» йўқ бўлаётгани сабаб Sinopharm вакцинасининг иккинчи партиясини олиб келолмаётганини билдирган эди.

Қирғизистондаги эмлаш

Қирғизистонда коронавирусга қарши эмлаш 29 мартда бошланган. Ҳозирда қирғизистонликларга Хитойнинг Sinopharm ва Россиянинг «Спутником V» вакцинаси қилинмоқда.

Мартнинг охирида Sinopharm вакцинасининг 150 минг дозаси келган, бу 75 минг кишига етади. Ҳозирда бу вакцина билан хоҳловчилар эмланади.

«Sputnik V» сурункали касаллиги бор ва 65 ёшдан катта фуқароларга берилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 29 майгача Қирғизистонда умумий 82 258 киши эмланди.