2020-йили Қирғизистонда 71 бола жинсий зўравонликка учраган — Болалар ҳуқуқи бўйича мухтор вакили

486

Қирғизистонда Болалар ҳуқуқи бўйича мухтор вакил Жипариса Рисбекова 31 май куни брифингда 2020 йили ўлкада болаларга нисбатан зўравонликнинг 287 факти рўйхатга олинганини айтди.

Унинг маълумоти бўйича, 287 зўравонлик факти орасидан 151 ҳолат қиз болаларга нисбатан бўлган.

«177 бола жисмоний зўравонликка учраган, 71 болага нисбатан жинсий зўравонлик бўлса, уларнинг 63 қиз болалар бўлган. Шунингдек, 36 болага нисбатан руҳий зўравонлик бўлган», — деди Рисбекова.

Болалар ҳуқуқи бўйича мутахассис куч ишлатишнинг умумий сонининг 43% ҳолати 8 ёшдан 14 ёшгача болаларга нисбатан бўлганини қўшимча қилди. Жинсий зўравонлик 51% ҳолатда 15 ёшдан 18 ёшгача бўлганларга нисбатан қўлланилган.

«Умумий зўравонлик фактлари орасидан 42% бегона одамлар томонидан, 32% боланинг ота-онаси, 14% эса қариндошлари томонидан қилинади», — деб билдирди у.

Рисбекова таъкидлашича, зўравонликнинг деярлик барча фактларининг ярми — 48% — бақувват оилалар деб аталганларда, яна 39% оғир шароитда яшаган оилаларда бўлган.

«2020 йили пандемия кучайган вақтда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг ходимлари меҳнат муҳожирларининг 86 мингга яқин болаларини аниқлашган. Деярлик 69 минги ота-онаси чет ўлкага чиқиб кетганларнинг болалари бўлган, уларнинг орасидан 3 800 бола умуман бегона одамларга қолдирилган», — деди Рисбекова.